Лавлаги шўрва
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Суюқ овқатлар
- 2017-07-21 17:34:06
- 0
- 0
- 11458
Масаллиқлар
- картошка - 300 гр
- сабзи - 3 дона
- пиёз - 1 дона
- лавлаги - 600 гр
- туз - 1 таъбга кўра
- туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
- зайтун ёғи - 100 гр
Тайёрлаш усули
Сабзавотларни хоҳишингизга қараб тўғранг. Муҳими уларнинг ҳажми 1 см дан ошмаслиги керак.
Лавлаги (600 гр.), картошкани (30 гр.) узунчоқ ва сабзини (3 дона) ярим ҳалқа шаклда тўғранг. Пиёзни яхшиси қизилини ишлатганингиз маъқул. Пиёз ва кўкатларни (1 боғ) майда қилиб тўғранг.
Агар эринсангиз, лавлаги ва сабзини йирик қирғичдан ўтказишингиз мумкин.
Катта идишга 100 гр. зайтун ёғини қиздиринг ва пиёз қизғиш тусга киргунга қадар қовуринг. Кейин картошка ва лавлагини қўшиб, 5 дақиқа давомида қовуринг.
Ундан кейин сабзини солиб, яна 2 дақиқа атрофида қовуриб, 3 та саримсоқпиёз доналарини майдалаб солинг.
Сабзавотларни яна озгина қовуринг ва товуқ (сабзавотли) шўрвасини (500 гр) қўшинг. Қайнаш жараёнида хоҳишга кўра яна сув қўшинг.
Шўрвани ўрта оловда картошка ва лавлаги юмшагунча қайнатинг. Сўнг тўғралган укропнинг 2/3 қисимини шўрвага солинг ва аралаштиринг. Энди 20 дақиқа тинишга олиб қўйинг.
Шўрвани иссиқ ёки совуқ ҳолда ҳам истеъмол қилса бўлади. Шўрвага озгина укроп ва сметана солган ҳолда дастурхонга тортиқ қилинг.