Саримсоқпиёз ва кўкатли кам тузланган помидорлар
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
- Тоифа: Қишга ғамлама
- 2017-09-04 14:38:49
- 2
- 0
- 9458
Масаллиқлар
- помидор - 10 дона
- саримсоқпиёз - 6-7 бўлак
- шакар - 1 ош қошиқ
- сув - 1 литр
- кўкат - 1 боғ
Тайёрлаш усули
Саримсоқпиёз ва кўкатлар — кам тузланган помидорларга энг яхши қўшимча бўлиши мумкин. Келинг ушбу мазали қишки газакни тайёрлаш жараёни билан таништириб ўтамиз.
Биринчи бўлиб, кўкатлар ва саримсоқпиёзни майдалаб тўғранг ва аралаштиринг.
Помидорларни ювиб қуритинг. Ҳар бирини иккала томонидан крест шаклида кесиб чиқинг. Кейин кўкат ва саримсоқли начинкани солинг.
Томатларни идишга солинг.
Сувда туз ва шакарни аралаштиринг ва помидорлар устидан қуйинг. Сўнг помидорларни устини тарелка билан ёпинг ва устига эса сув қуйилган бонкани қўйинг. Шу тарзда 1,5 кун давомида уй ҳарорати шароитида ва бир неча кунга музлатгичга қўйинг.