Творог ва қовоқли пирог

  • 2017-10-12 17:54:53
  • 2
  • 0
  • 14262

Масаллиқлар

  • шакар - 200 гр
  • тухум - 5 дона
  • қовоқ - 800 гр
  • сметана - 100 гр
  • крахмал - 2 ош қошиқ
  • творог - 500 гр
  • кўкнор уруғи - 25 гр

Тайёрлаш усули

Биринчи навбатда қовоқни тозалаб, уни духовкага юмшоқ бўлиши учун солинг. Духовкада пишириб олинган қовоқнинг
100 г. ни пирог устига қуйиладиган аралашма учун олиб қўйинг. Қолган қисмини эса гўштқиймалагичдан (мясорубка) чиқаринг ёки блендер ёрдамида пюре ҳолатига келтиринг. Сўнг қовоқни сувидан ажратиш учун бир неча қават қилиб букланган докадан сиқиб ўтказинг.
Энди қовоқга 70 г шакар, апелсин ёки лимон қириндиси (цедра), 2 та тухум, 1 ош қошиқ крахмални солиб яхшилаб аралаштиринг.

Кўкнор (мак)ни ўрта оловда 15 дақиқа ичида қайнатинг. Кейин эса сувини тўкиб, қуритишга олиб қўйинг.

Блендерда творог ва 100 г шакарни бир хил масса ҳосил бўлгунига қадар аралаштиринг. Сўнг 2 та тухум, 1 ош қошиқ крахмал ва кўкнор (мак)ни қўшинг.

Идишга пишириқлар учун мўлжалланган қоғозни солинг. Идиш четларига сариёғ суринг ва озгина ун сепинг. Энди навбат билан 1 қошиқдан қовоқли ва творогли массани идишга солинг.

Масса идишга бир текисда тақсимланиши учун уни столга бир неча маротаба уринг.

Пирог чиройли чиқиши учун хамирни тахтали чўп ёрдамида идиш четидан марказга қараб келтиринг. Пирогни 40 дақиқа давомида 170 градус ҳароратга қадар қиздирилган духовкада пиширинг.

Унгача пирогнинг устидаги аралашмани тайёрланг: сметана, 30 г шакар, 1 дона тухум ва 100 г олиб қўйилган қовоқли пюрени аралаштиринг.

Пирогни устига ушбу суюқ аралашмани солиб яна 10 дақиқага духовкага солинг.

Тайёр бўлган пирогни озгина совутиб, дастурхонга тортиқ қилинг. Ёқимли иштаҳа!