Гўштли рулет

  • 2017-12-18 16:46:20
  • 0
  • 0
  • 21852

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 1 кг
  • пиёз - 1 дона
  • тухум - 2 дона
  • туз - 1 таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
  • томат пастаси - 400 мл
  • пишлоқ - 200 гр
  • саримсоқпиёз донаси - 2 дона
  • нами қочган нон - 3 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Пиёзни ҳалқа қилиб кесинг ва саримсоқпиёзни майда қирғичдан ўтказинг.


Катта бўлмаган идишда саримсоқпиёз, урвоқ, райҳон, орегано, петрушка ва туз солинг. Кейин тухум, қирғичдан ўтказилган пишлоқни солиб ҳаммасини аралаштиринг.

Тахта устига гўштни ёйиб, толалари бўйлаб кесинг. Фақат охиригача кесиб юборманг. Гўшт қалинлиги 1 сантиметрдан қалин бўлмаслиги лозим. Энди туз ва мурч сепинг.

Начинкани гўшт устига бир текис қилиб суринг ва бир четидан 2 см бўш жой қолдиринг.

Гўштни эҳтиёткорлик билан рулет шаклида ўранг.

Сўнг гўштли рулетни ип ёрдамида яхшилаб боғланг.

Товага пиёзни териб чиқиб, устидан гўштли рулетни қўйинг (чоки пастда бўлсин) ва устидан томат шарбати қуйинг. Товани устини фольга билан ёпинг ва 180 градус қиздирилган духовкага 2 соатга қўйинг.

Гўштли рулетнинг усти қизҳиш тусга кириши учун охирида фольгани устини 20 дақиқага очиб қўйинг.


Теглар: духовка