Ҳолвайтар
- 2015-09-17 09:50:13
- 0
- 0
- 28580
Масаллиқлар
- ун - 400 гр
- шакар - 200 гр
- сув - 2 стакан
- қўй ёғи - 100 гр
Тайёрлаш усули
Ҳолвайтар учун қозонда ёғ яхшилаб доғланади ва бир оз совутилгач, ун солиб аралаштирилади. Сўнг қозонни оловга қўйиб, ун жигарранг тусга киргунча қовурилади. Бошқа бир идишда қай-натилган сувда шакардан шарбат тай-ёрланади. Тайёрланган шарбат қозондаги қизартириб қовурилган ун устига қуйилади. Аралашма қайнагач, оло-ви пасайтирилиб, 20—25 мин. давомида ковлаб-ковлаб пиширилади.Ҳолвайтар тўқ қизил тусга киргач, қозон оловдан олинади. Тайёр Ҳолвайтар ликопчаларга сузилади ва совигандан сўнг дастурхонга нон билан тортилади.