Малинали мураббо

  • 2015-09-17 14:50:44
  • 0
  • 0
  • 19211

Масаллиқлар

  • малина - 1 кг
  • шакар - 2 кг
  • сув - 2 литр
  • туз - 2 чой қошиқ
  • лимон кислотаси - 2 гр

Тайёрлаш усули

Олдин шакар ва 1 литр сувдан қиём тайёрлаб, уй ҳароратида совитинг.

Малинани дуршлаг ичига солиб, эҳтиёткорлик билан ювинг ва бандидан тозаланг.

Кейин тузни 2 литр сув билан аралаштириб, кастрюл ёки бошқа катта идишга солинг.

Сўнг оз-оздан малинани тузли сув ичига солиб, ҳар бир порцияни 10 дақиқадан ушланг.

Ундан кейин совуқ сув билан чай­қанг.

Совуқ сувда чайқаб бўлгандан сўнг малиналарни қоғозли сочиқ ёрдамида қуритинг ва совитилган шакарли қиём ичига бир соатга солиб қўйинг.

Белгиланган вақт нуқтасига етганидан кейин идишни олов устига қўйиб, қайнаш даражасига келтиринг ва керакли қуюқлик ҳосил бўлгунча пиширинг.

Мураббо пишишидан 3-4 дақиқа олдин ичига лимон кислотасини солинг ва тайёр бўлган мурабболарни иссиқ ҳолатда стерилланган банкаларга солиб, пергамент қоғози билан ёпинг.

Ёқимли иштаҳа!