Нокли мураббо

  • 2015-09-17 15:46:36
  • 0
  • 0
  • 13576

Масаллиқлар

  • шакар - 1.5 кг
  • лимон шарбати - 500 мл
  • нок - 1 кг

Тайёрлаш усули

Тайёрлаш усули:

Нокни ювиб, данагидан тозаланг ва узунчоқ ёки куб шаклида кесинг. Кейин идишга жойлаб, устидан лимон шарбатини қуйинг ва юмшоқ ҳолатга келгунга қадар пиширинг. Нок юмшагач, уни дуршлаг ичига тўкиб, шарбатидан ажратинг.

Қиём тайёрлаш:

Нок пишган лимон шарбатини шакар билан аралаштириб, қайнаш даражасига келтиринг ва шакар эриб кетгунча пиширинг. Кейин нокни қиёмга қўшиб, 20-30 дақиқа давомида устидаги кўпигини олиб турган ҳолда пишириб олинг. Мураббони олдиндан тайёрлаб қўйилган стерилланган банкаларга жойлаштириб ёпинг ва салқин жойда сақланг.