Пичоқлар ҳақида билишингиз лозим бўлган 13 факт
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-10-19 12:39:05
- 0
- 0
- 8702
Ошхонанинг ҳақиқий соҳибига айланиб боряпсиз, у ерда нималар бўлиши кераклиги ва аксинча, нималарга ўрин йўқлигидан хабардорсиз. Жумладан, пичоқларнинг турлари ва уларни қаерда сақлаш лозимлигини ўргандингиз. Бироқ ҳар қандай фан каби, пазандалик ҳам бутун ҳаёт мобайнида ўрганиб борилади. Пичоқлар эса бу йўналишда муваффақиятга элтувчи восита сифатида бир қарагандагина оддий буюмдек кўринади.
Олиймақом, қимматбаҳо пичоқ шоҳона таомларни конвейер усулида тайёрлаш кафолатини беради, десангиз адашасиз. Яхши пичоқдан биз фақат сифат ва ўткирликни кутишимиз мумкин, аммо ишнинг натижаси ва хавфсизлиги тўла-тўкис ўзимизга боғлиқ. Биз буни тушунамиз ва гапираётганимизда “қўлимни пичоқда кесиб олдим”, деймиз, асло “пичоқ ўзини тутолмай менга ҳужум қилди” эмас. Хуллас, бундай сюжетларни Стивен Кингга қолдирамиз-да, реалист бўлишга ҳаракат қиламиз: ошхонада тартиб ва хавфсизликни сақлаш учун баъзи қоидаларни билишингиз ва уларга риоя этишингиз лозим.
Фақат махсус юзалар
Хонтахта сифатида ёғоч, пластик ва бамбукдан фойдаланиб, пичоғингиз узоқ вақт яхши ҳолатда бўлишини таъминлайсиз. Мабодо, шиша, металл, тош ва керамика ишлатсангиз, уни кераксиз бир парча темирга айлантирасиз.
Тиғ ўткир бўлсин –ўзингизни камроқ кесасиз
Ўтмас пичоқлар ўткирларидан кўра хавфлироқ – бу таъкид бир қарашда аҳмоқона туюлиши мумкин, аммо бу бир қараш ёки эшитишда, холос. Ўзини кесиб олиш аксарият маҳсулотга ҳаддан зиёд босим ўтказганимиздан: тиғ ўтмас, биз қаттиқроқ босамиз, пичоқ тийғанади, бунинг оқибати эса хайрли эмас. Шу боис ошхонадаги дастлабки хавфсизлик қоидаси: пичоқлар доим ўткир туришига эътибор беринг.
Тўғри кесамиз
Кўпчилик унутиб қўядиган ҳақиқат: стол устида маҳсулот ҳаракатлансин, пичоқ эмас. Пичоқни бармоқ суяклари билан уларни йўналтирувчи сифатида фойдаланиб, фақат вертикаль текисликда ишлатиб, мустаҳкам ушлаш керак. Маҳсулот эса, ўз навбатида, столга қапиштириб қўйилиши керак.
Аввал синаб кўринг
Пичоқ билан пичоқнинг фарқи бор ва бир кишига тўғри келганини иккинчи киши умуман ишлатолмаслиги мумкин. Шу боис пичоқ харид қилишдан аввал уни синаб кўринг.
Фақат таом учун!
Нимани ошхона пичоғида кесса бўлади, нимани йўқ, қандай аниқлаймиз? Буни аниқлашнинг йўли осон: ўйлаб кўринг, ақлингиз бўлса, кесмоқчи бўлган нарсангизни тишлаган бўлармидингиз?
Бир бирига аралаштирманг
Кўпчилик уйларда гўшт майдалашда ишлатиладиган тишли пичоқ билан учраган маҳсулотни тўғраб кетаверишади, бу эса умуман мумкин эмас. Пичоқларнинг энг ихчам тўплами кўп мақсадларда ишлатиладиган бош-ошпаз пичоғи ва сабзавотлар тозалаш учун пичоқни ўз ичига олиши керак.
Тишли пичоқ арра эмас
Тишли пичоқ билан чиройли қилиб батон бўлагини кесиш учун кичик бир ҳаракатнинг ўзи етарли. Балки бу ўқув дарров сизга юқмас, аммо келгусида ҳаракатларингиз ўз натижасини беради.
Тартибга риоя қилинг
Ошхона столи слесарь дастгоҳидан кам эмас: бу ерда ҳам ҳеч қандай ортиқча нарса бўлиши керак эмас.
Раковинага пичоқ қўйманг
Раковинада, ювувчи восита аралаштирилган сувда қалашиб ётган идиш-товоқлар – кўпчилик учун таниш манзара. Аммо пичоқларга у ерда ўрин йўқ: ўткир пичоқнинг ўзи хавфли, сип-силлиқ бўлиб турганини эса асти қўяверинг. Жонингизни хатарга қўймаслик учун ишлатиб бўлгандан сўнг пичоқни дарров чайинг-да, ўз ўрнига жойлаб қўйинг.
Ўзига қўйиб беринг
Вазият тинчлик билан ҳал этилишини истайсизми? Унда пичоқ тушиб кетишга қарор қилган экан, ўзига қўйиб беринг (ҳазил). Яхшиси, полда ялангоёқ турмаганингизга эътибор беринг.
Катта тўпламларни харид қилманг
Ўзингиз танлаган бир жуфт пичоқ керак-нокерак темир бўлакларидан иборат пичоқ тўпламидан афзалроқ.
Қўшимча хавфсизлик
Хонтахта ҳаракатларингиз туфайли стол устида “сайр” қилмаслиги учун унинг тагига ошхона сочиғи қўйинг.
Тиғ билан тўпламанг
Тўғралган сабзавотларни пичоқнинг қайси ёни билан кастрюль ёки
сковорадага ташламоқчи эканлигингизга эътибор беринг –учлими ё ўтмас?
Биринчи ҳолатда пичоққа раҳмингиз келса арзийди – бунақа муносабатда
узоққа бориши даргумон. Ўзингизни тарбияланг ва доим пичоқни орқа
тарафига тўнтаринг.
манбаа