Резюмедаги кераксиз 20 та маълумот
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Оила бюджети
- 2015-10-19 13:46:53
- 0
- 0
- 7110
Биз резюме ёзаётганда йўл қўйиладиган кенг тарқалган 20 та хатони бир ерга жамладик. Масалан, иш берувчи учун сизнинг 15 йил аввал қаерларда ишлаганингизнинг ёки сизнинг бугунги кундаги бир қанча электрон манзилларингиз қандай эканлигининг қизиғи йўқ. Шунингдек, иш берувчи учун сиз билган дизайнда тўлдирилган резюменинг умуман кераги йўқ. Шунга ўхшаш хатолар ҳақида қуйдаги мақола орқали билиб олмиз.
Маълумки, одамлар учрашганда бир-бирларида қоладиган ижобий фикр жуда ҳам муҳим. Инсонлар билан учрашгандаги қоладиган илк таассурот учун бизларда яна имконият бўлмасилиги аниқ. Бу нафақат инсонлар билан учрашганда, балки ишга қабул қилиниш учун ҳам муҳимдир. Иш берувчида ижобий ёки салбий таассуротни қолдирадиган сизнинг резюмингиздир.
Келинг, сизнинг резюмингизда ҳеч ким кўришни хоҳламайдиган 20 та маълумот билан танишиб чиқсак.
- Ҳаётингиз тарихи: Йилма-йил қайд этилган фаолиятингиз тарихи иш берувчи учун ўта муҳим бўлган маълумот эмас. Сизнинг мақсадингиз — резюмеда сиз жойлашмоқчи бўлган корхонадаги лавозимга мос маълумотни ёзишдир.
- Ўта қийин ва ноаниқ резюме: Ҳужжат осон ўқилиши учун аниқ ва лўнда маълумотлар билан ёзилган бўлиши лозим.
- Суратингиз: Агар резюмени суратингиз билан юборишингиз сўралмаган бўлса, шундай қилганингиз маъқул.
- Ҳужжатдаги ғализ жумлалар: Масалан, “Касбий ўсиш мумкин бўлган қизиқарли иш қидиряпман”. Бу каби жумлани деярли ҳар бир иш изловчи ўз резюмесида келтириб ўтади. Иш берувчи ташкилотнинг бўш иш ўринлари рўйхатида сиз хоҳлаган лавозим ҳақидаги керакли таърифни яна бир бор ўқиб чиқинг ва қандай маълумот бера олишингиз мумкинлигига диққатингизни қаратинг.
- Шахсий тафсилот: Агар сиз спорт журналистлилигига ҳужжатларингизни топширмаган бўлсангиз резюмеда спортдаги фаолиятингизни ёзишингиз шарт эмас. Сиёсий ва диний билимларингиз ҳақидаги маълумотлар ҳам шулар жумласидандир. Кўпчилик муҳим бўлмаган бу каби маълумотарни мажбуран ёзадилар.
- Ҳамманинг қўлидан келадиган қобилиятлар: “Exelда ишлай оламан”. Чинданми? Қойил! Бугунги кунда бу каби қобилиятларга барча замонавий инсонлар қодир. Агар Exel билан боғлиқ қандайдир янгилик иҳтиро қилган бўлсангиз бу қизиқ, аммо Exelда жадвал тузишни ёки формула қўйиш каби қобилиятни назарда тутиб, таъкидлаб ўтишнинг ҳожати йўқ.
- Шунчаки қаторни очиқ қолдириш: Агар сиз бир йил олдин ишдан бўшаб, эркин ижодкор сифатида ишлаётган бўлсангиз ҳам резюмеда бир йиллик муддатни очиқ қолдиргандан кўра, ҳужжатга ижодкорлик фаолиятингизни қўшганингиз маъқул. Агар ўша ижодкорлик билан шуғулланиш давомида орттирган кўникмаларингиз сиз ишга жойлашиш истагида бўлган корхона фаолиятига мос келса, бу ҳақида қайд этишингиз, сиз тўғрингизда ижобий фикр туғилишига сабаб бўлади.
- Чиройли шрифт ва резюменинг креотив тузилиши: Бу каби тўлдирилган резюмени ўқиб чиқишдан кўра ташлаб юборишади. Бу - ҳақиқат! Ёзаётганда резюме ўқилиши осон ва содда бўлишига эътибор қаратилиши лозим.
- Ижтимоий тармоқдаги ойнангиз ҳақида маълумот: Facebook, Twitter, LinkedIn ва ВКонтакте каби ижтимоий тармоқлардаги ойнингиз ишга тезроқ жойлашишда сизга яқиндан кўмак беради. Сизни суҳбатга чақиришидан аввал ижтимоий тармоқдаги ойнангиз кўрсатилган резюме иш берувчининг қўлиги тушса, сиз ҳақингизда ўша ойнингиз орқали керакли маълумотга эга бўлиб олади.
- Биринчи шахс номидан ёзилган резюме: Резюмени биринчи шахс номидан тўлдиришга уринманг. Учинчи шахс номидан ёзганингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан: “Лавозимини эгаллади”, “Бўлимни бошқарди”, “...га боғлиқ масалаларни ҳал этди” каби.
- Собиқ иш жойингиздаги мажбуриятларингиз ҳақида батафсил ёзиш: Бунинг ўрнига сиз орқали эришилган муваффақиятларга эътиборингизни қаратинг. Масалан, корхона учун даромадни сезиларли даражада ошгани, харажатнинг пасайгани ёки ишлаб чиқаришнинг жадаллашгани ҳақида.
- Муваффақиятингиз ҳақидаги мужмал маълумот: Агар сиз нимагадир эришган бўлсангиз буни таъкидлаб ёзишингиз лозим. Салбий: “Лойиҳани ўз вақтида бажара олмади”. Ижобий: “Бўлим очилишида муҳим рол ўйнади. Бўлим фаолиятни бошлаган даврдан бошлаб, мижозлар сони уч баробарга кўтарилди. Доимий мижозлар сони эса 33 фоизга етди”.
- Қисқартирилган рўйхат: Қисқартмаларга берилиб кетманг. Барча кўникмаларингизни тўлдираётган резюмингизда қисқа рўйхат билан келтириб ўтиш тўғри фикр эмас. Резюмеда таъриф ва фактларга асосланган энг муҳим маълумотлар жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
- Ёлғон: Шубҳасиз - ёлғон катта хато. Ёлғоннинг умри қисқадир. У эртами кечми фош бўлади. Шунинг учун резюмеда ёлғон ишлатиш умуман бефойда.
- Сиз билан мулоқотда бўлиши учун электрон манзилингиз керак: Янги иш жойингиздаги ҳамкасблар учун сиз билан эски корхонангизнинг электрон манзили орқали мулоқотда бўлиш ноқулайлик туғдириши мумкин. Шунинг учун ўзингизнинг электрон манзилингиз бўлгани дуруст.
- Сиз ҳақингиздаги фикрлар: Сиз ҳақингизда маълумот бера олувчи исм-шарифлари ҳамда телефон рақамлари мавжуд собиқ ҳамкасбларингиз рўйхатини тузинг.
- Универсал резюме: Иш берувчи маркетолог, рекламачи ва программист каби лавозимлар учун ёзилган универсал резюмени хатто қўлига олишни истамайди. Ҳар бир касб маълум кўникмаларни талаб этади. Шунинг учун эринмасдан мутахассислигига қараб резюме ёзилиши лозим.
- Илова хати: Баъзи ҳолларда резюмени хатга илова қилиб юбориш сўралади. Қолган бошқа барча ҳолларда хатни ёзишга уринманг. Хатни ҳеч ким ўқимайди.
- Сарлавҳа ёки колонтитул: Баъзи менежерлар резюмеларни махсус программалар орқали кўриб чиқадилар. Программа махсус сарлавҳани ўқий олмаслиги мумкин. Шунинг учун уларни ишлатмаган мақул.
- Сизнинг 15 йил аввалги лавозимингиз: Яширин қоида — хеч қачон иш фаолиятингиз бошлангандан буён 15 йил аввалги лавозимингизни қайд этманг.