Микротўлқинли печда иситиш мумкин бўлмаган 11 нарса
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-10-20 10:01:17
- 0
- 0
- 6880
Илк микротўлқинли печлар маҳсулотни эритиш вазифасини бажарган ва унинг ҳажми музлатгичдай бўлган, оғирлиги эса, деярли “горилладай” бўлган десак адашмаймиз. Умуман олганда дастлабки микротўлқинли печлар ҳозирги кунда ошхоналаримиз-у, офисларимизга кириб, мушкулимизни бироз бўлсада осонлаштирган қурилманинг бугунги авлодидан тубдан фарқ қилган. Шундай қилиб, ушбу қурилма егуликларимизни бизга бир зумда ортиқча уринишларсиз иситиб беради, аммо бир нечта маҳсулотлар борки, уларни асло унда иситиб бўлмайди. Қуйида келтирилган ўн бир нарсани печда қиздириб ё овқатдан захарланасиз ёки куйиб қоласиз, ҳатто ёнғин ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Бизга огоҳлантирмагансиз, дея кўрманг! Ўқиб чиқинг!
Қайнатилган тухум
Юқори частота туфайли тўлқин тухумни шунчалик тез иситадики, унинг ичида буғ ҳосил бўлади. Натижада тухум бўшаб қолади, шунингдек, буғ тухум пўстлоғига босим беради. Хуллас, микротўлқинли печда ўзингиз учун нонуштага бир жуфт тухум тайёрламоқчи бўлсангиз, у тозалаш ишлари билан якунланади. Тозакорлик жуда узоқ давом этганлигидан сиз яна бу тажрибани синовдан ўтказишни истамай қоласиз.
Музлаган гўшт
Гўштни доимгидай бир кеча музлатгич ичида қолдириб эритганингиз маъқул. Микротўлқинли печни бу мақсадда ишлатиш фойда бермайди. Балки гўшт бўлагининг бир қавати эрир, бироқ унинг ичидаги муз бўлаклари эримай қолади. Агарда печингизда айланиб турувчи ликобчаси бўлмаса, нотекис исиш гўштда бактериялар ривожланиш жараёнининг бошланишига сабаб бўлиши мумкин.
Кўкрак сути
Фарзандингиз учун сутни қайноқ сув солинган косада иситишга эриниб, замонавий технология қулайлигидан фойдаланяпсизми? Чакки қилибсиз. Гап фақат сутнинг жуда исиб ёки яхши исимай қолишида ҳам эмас. Гап тўлқиннинг иммун тизими учун фойдали бўлган бир неча хил оқсилларни йўқ қилиб юборишида.
Коробкадаги Хитой таоми
Агар коробка тутқичлари металдан бўлса, унда билинг: метал ва ЎТЧ (ўрта тўлқинли частота) бир-бири билан асло тўғри келмайди. Сиз буни металл-тутқич эрий бошлаганда биласиз.
Пластик контейнерлар
Биз таомимизни уларда осонлик билан қиздириб оламиз. Аммо таомни яхшиси бошқа идишга солган маъқул. Чунки пластик контейнерлар таркибида бисфенол-А эстрогени ёки шунчаки БПА мавжуд бўлиб, у иситиш пайтида овқатга ҳам ўтиши мумкин. Бу одатингизни ташламасангиз кейинчалик у саратон хасталигига сабаб бўлиши мумкин.
Пенополистиролдан қилинган идишлар
Бундай идишда таом қизитилар экан, ундан захарли мономерлар – стилорлар ажралиб чиқади ва бу албатта, инсон саломатлигига ўз салбий таъсирини ўтказмай қолмайди.
Ликопларнинг баъзи турлари
Агар сизда металдан ишланган нақшинкор расмлари бор ликоплар бўлса, уларни микротўлқинли печдан узоқроқда сақланг. Металлнинг оз миқдори ҳам юқорида айтиб ўтган (эриш) ҳолатимизга олиб келиши мумкин.
Йўл кружкаси
Бундай кружкалар одатда термос вазифасини ҳам ўтайди. Ва бу унинг таркибида зангламас металл борлигидан далолат беради. Шундай экан, сиз унда тезда чой қиздириб, ичмоқчи бўлсангиз, унда ҳам иссиқ чойсиз, ҳам микротўлқинли печсиз қоласиз. Пластик кружкалар тагида уни микротўлқинли печда ишлатиш мумкинми ёки йўқлиги тўғрисида қайд бўлади.
Бир стакан сув
Агар сув керамика ёки шиша идишларда печ ичида узоқ вақт иситилса, пуфаклар ҳосил бўлмайди ва натижа жуда куйдирувчи сув бўлади. Микротўлқинли печда сувни яхна қилиш кўпроқ мақсадга мувофиқ. Қайноқдан куйиб қолишни истамасангиз, уни узоқ аммо қисқа бўлинишлар билан иситинг.
Эски кружкалар
Винтаж кружкалар микротўлқинли печларга мослаштирилмагани аниқ, уларнинг нимадан ишланганини ҳам яхши билмайсиз. Шунинг учун у ЎТЧ билан ўзаро алоқага киришганда ўзидан радиацияли фон ажратиши мумкин, айниқса, унинг таркибида қўрғошин бўлса.
Microwave safe белгисига ишонманг
Бу қайд иситиш пайтида идиш ва микротўлқинли печнинг зарар кўрмаслигини кафолатлаши мумкин. Бироқ идишдан таомни олиш пайтида ўзингиз куйиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Шунинг учун эҳтиёркорликни унутманг!