Рўзғор учун 23 маслаҳат: Ишонинг бу ҳақида ҳали ўйлаб кўрмагансиз!


Ёзганларимизни бирин-кетин ўқиб, "Вой, нега олдинроқ билмаган эканман-а?", "Тавба, шунақа қилса ҳам бўладими?", дея ҳаёлингиздан ўтказишингиз аниқ. Демак ошхона учун фойдали маслаҳатлар беришда давом этамиз. Марҳамат 23 хил тавсия сиз учун.

1. Пишлоқни тоза ва кўриниши сифатли туриши учун уни салафан билан кесиб олинг. Кесиб олинган салафан бўлагини яна пишлоқнинг қолган қисмига кийдириб қўйинг. Ўшанда пишлоғингиз янгидек туради.

2. Тухумни узоқ вақт сифатини ўзгартирмай туришини истасангиз, уларни, аввало, ўсимлик мойи билан артиб чиқинг, сўнгра идишга териб, совутгичга солиб қўйинг. Қарабсизки тухумларни 3-4 ҳафтагача бемалол тановул қилса бўлади.

3. Занжабилни чой қошиқ ёрдамида тозаласа бўлади.

4. Кесилган тортнинг ушоқлари ликопчага тушмаслиги учун уни худди шундай қилиб, буханка бўлаги ёрдамида, тишкавлагич билан қистириб қўямиз.

5. Шундай пишириқлар борки, уни тайёрлаш учун бир неча томчи лимон суви кифоя қилади. Шундай вақтларда лимон сувидан оз миқдорини олиш зарур бўлса, уни тишкавлагич билан тешинг ва секингина сиқинг. Лимонни тешик қисмини эса скотч ёрдамида беркитинг ва совутгичга солиб қўйинг.

6. Маянез қолдиқларини олиш учун, идишга сирка ёки озгина миқдордаги ўсимлик ёғи солинг. Қарабсизки, салатингиз учун майонез тайёр. Идиш ҳам топ-тоза.

7. Янги узилган меваларингиз яхши туриши учун оз миқдордаги сиркали сувга ивитиб олинг. Шунда мевангиз пўпак бўлиб қолмайди.

8. Пиёз ва саримсоқ пиёзларни тешикчали қоғоз пакетларда сақланг. Ўшанда улар моғор босмасдан камида 2 ой давомида янгидек туради.

9. Кесилган авокадо мевасини тозаланган пиёз билан бир идишда сақланг, шунда у қорайиб қолмайди. Бундан ташқари яна олма сиркасини авокадо устига сепиб қўйса ҳам яхши туради.

10. Олма ва картошкани бир жойда сақланг. Чунки олма таркибидаги этилен моддаси картошканинг ниш уриб, ўсиб кетишига йўл қўймайди.

11. Идишдаги шоколад қолдиқларини олиш учун унга унча кўп бўлмаган миқдордаги иссиқ сут солинг ва яхшилаб аралаштиринг, қарабсизки, иссиққина шоколад тайёр.

12. Манго мевасини тозалашнинг яна бир усули.

13. Ананас мевасини яхши ва узоқ муддат сақлаш учун уни тескари қилиб қўйинг. Энг муҳими унинг баргларини узиб олишни ёддан чиқарманг.

14. Кашнични зар қоғоз (фольга)да сақланг. Ўшанда ундан бир ойдан кейин ҳам фойдалансангиз бўлади.

15. Ёнғоқли мой идишни ҳам тескари қилиб қўйинг. Шунда идишдаги ёнғоқларни олиш осон бўлади.

16. Бананлар қорайиб қолмаслиги учун улар туташган қисмни скотч билан боғлаб қўйинг. Ана шунда улар 3 – 5 кунгача қорайиб қолмайди.

17. Сарғайиб, сифатини йўқота бошлаган кўкатларингизни ташлашга шошилманг. Уларни майда-майда қилиб тўғраб, муз идишга солинг ва устидан керагича зайтун ёғи солинг. Турли салатлар тайёрлаётганингизда ас қотади.

18. Совутгичга солишдан олдин салат баргини қоғоз пакетда сақланг. Шунда у сифатини йўқотмайди ва барглари юлиб олинганда ҳам ўрта қисми янгидек туради.

19. Қотиб қолган чипси ва крекер(печеньениг бир тури)ни маълум муддат микроволновкада иситилса, илгариги юмшоқ ҳолига келади.

20. Худди шу усулда хом пишган бананларни пишириб олса бўлади.

21. Пицца бўлакларини това ёрдамида иситиб олса бўлади. Таомнинг устки қисмидаги ёғ унинг асл таьмини қайтаради.

22. Кнопка ёрдамида тухумни тешинг ва сувда қайнатинг ана шунда қайнатилган тухумни тозалаш осон бўлади.

23. Тухумни катта куч билан 3-4 дақиқа яхшилаб силкитинг, сўнгра уни қайнатинг, қарабсизки олтин тухум ликопчада тайёр.