Агарда овқат аччиқ бўлиб қолса...
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-10-22 11:00:18
- 0
- 0
- 8726
Ҳар доим бўлмаса-да, баъзан ўзимиз билмаган ҳолда тайёрлаётган таомимизга қалампирни кўп қўшиб юбориш оқибатида овқатимиз ҳаддан ташқари аччиқ бўлиб кетади. Шундай ҳолларда нима қилиш керак?
Барча аччиқ қалампирларнинг аччиқлик хусусияти бир хилда бўлмайди ва уни овқатга қанча миқдорда қўшишни аниқлаш осонмас. Кутилмаганда овқат таркибидаги қалампирнинг аччиқ таъми овқатни бузиб қўйиши мумкин. Ёки бўлмаса, ўта аччиқ бўлиб кетган таомни оғзингизга солган пайтингизда унинг аччиқлигидан кўзларингиздан ёш чиқиб кетди. Ана шундай пайтларда қуйидаги маслаҳатларимиз асқотиши мумкин.
1-усул
Қандай таом аччиқ бўлиб қолишидан қатъи назар, унинг аччиқлигини камайтириш учун овқат таркибидаги масаллиқ миқдорини кўпайтиришингиз мумкин. Масалан, шўрва бўлса, кўпроқ бульон қўшинг, мастава бўлса, гуручни кўпайтиринг.
2-усул
Сут ва сут маҳсулотлари оғиздаги аччиқ қалампир таъмини тез йўқотидаи. Агар ўта аччиқ нарса еб олган бўлсангиз, сув ичманг. Энг яхшиси, сут ичинг. Йогурт ва сметана ҳам қалампир заҳридан “куяётган тил”га ёрдам беради.
3-усул
Кислоталар ҳам аччиқ таъмни пасайтиради. Уксус, лимон кислоталари аччиқ бўлиб қолган овқатнинг таъмини меъёрлаштиради.
4-усул
Шакар ҳам аччиқни яхши кесади, айниқса кислота билан биргаликда. Агар тайёрлаган томатли соусингиз ўта аччиқ бўлиб қолса, бир қошиқ шакар ва бир томчи уксус ёрдамга келади.
Яна бир маслаҳат. Агарда аччиқ қалампирни тўғраганингиздан сўнг
тасодифан юзингиз ёки кўзингизни ишқалаб юборсангиз, қалампир теккан
жойингизни сут билан ювинг. Имкон бўлса, аччиқ қалампир
тўғраётганингизда қўлингизга юпқа резина қўлқоп тақиб олинг. Агар қўлқоп
бўлмаса, қўлингизга ўсимлик мойидан суртиб олинг.
Манбаа