Ошхонада асқотадиган 20 та оддий маслаҳат


Эҳтимол, сиз кўп маротаба онангиз ёки бувингизнинг ошхонани тутиш бўйича доноликлари ва маҳоратларига қойил қолган бўлсангиз керак. Ахир улар сизга хом тухумни пишган тухумдан уни стол устида айлантириб кўриш билан аниқлаш мумкинлигини ёки сут қайнатаётганда идиш ичига чўмич солиб қўйилса, у тошиб кетмаслигини ўргатганлар. Бу барча овқат ва ичимликлар борасидаги кўникмалар тажриба орқали келади ва бугун биз сизларга тажрибада, албатта, синаб кўриш керак бўлган назарий маслаҳат бермоқчимиз. Қандай қилиб пишлоқни қуриб қолишдан сақлаш, кечаги кекс пишириғини яна қумоқ-қумоқ ҳолга келтириш, бананларнинг қорайиб қолишига йўл қўймаслик мумкин? Қуйида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш бўйича келтирилган маслаҳатлар сизнинг вақтингиз ва нақдингизни тежашга ёрдам беради.

Тухумнинг янгилигини билиш

Агар сиз тухумнинг янгилигига шубҳаланаётган бўлсангиз, уни сув солинган стаканга солинг. Янги тухум чўкади, эскиси эса чўкмай, сув устига қалқиб чиқади.

Сабзавотларнинг барралигини сақлаб қолиш

Совитгичнинг сабзавотлар солинадиган қутисининг тагига қоғоз сочиқ қўйинг. Қоғоз сочиқ ортиқча намликни ютиб олади ва шу тариқа сабзавотларнинг тез айнишига йўл қўймайди.

Лимон шарбатини сиқиб олиш

Агар сизга лимон шарбатидан бир неча томчи керак бўлса, лимонни иккига бўлиш шарт эмас. Бўлинган лимон тез қуриб қолади. Бунинг ўрнига лимонни металл игнача билан тешиб, керакли миқдордаги шарбатни сиқиб олинг.

Кўкатларнинг барралигини сақлаш

Кўкатлар бир ойгача ўз барралигини йўқотмаслиги учун кўкатларни целлофан пакетларга солиб, музлатгичга қўйинг. Керак бўлганда уларни олиб, иссиқ товага бир дақиқага солиб қўйсангиз, улар эриб, яна асл ҳолига қайтади.

Ҳашаротлардан ҳоли бўлиш

Ун, макарон ёки гуруч сақланаётган идишга солиб қўйилган дафна барги (лавровий лист) унга мита ва бошқа ҳашаротлар тушмаслигига сабаб бўлади.

Қўзиқоринларни шилимшиқдан тозалаш

Қўзиқоринларни совитгичга қўйишдан олдин улар устидаги шилимшиқдан қоғоз сочиққа ўраб, ҳоли бўлиш мумкин.

Қотиб қолган кексларни юмшатиш

Кечаги пиширилган кексни юмшатиш учун унинг устига озгинча сув сепиб, қоғоз пакетга солиб, 10 секундга духовкага қўйинг. Сувнинг буғланиши ҳисобига у яна юмшоқ ҳолга келади.

Пишлоқни қуриб қолишдан сақлаш

Пишлоқни қуриб қолишдан сақлаш учун кесилган юзасига мой ёки маргарин суртиб қўйиш керак, бу унинг ичидаги намликни сақлаб қолади. Бу усул, айниқса, мумсимон пўстлоқли қаттиқ пишлоқларда юқори самара беради.

Сабзавотларнинг барралигини сақлаш

Редиска, сельдер ёки сабзи барралигини йўқотса, уларни муз сув солинган идишга хом картошка бўлаги билан бирга солиб қўйинг ва сабзавотлар кўзингизнинг олдида яна ўз барра ҳолига қайтаётганининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Печенье юмшаб қолмаслиги учун

Қасир-қусур печенье ва узоқ вақт чайнашни талаб қиладиган озиқа маҳсулотини турли идишларда сақланг, йўқса иккинчи маҳсулотдаги намлик печеньени юмшатиб қўяди

Бананлар қорайиб қолмаслиги учун

Бананларни емагунингизгача боғидан узиб олманг, алоҳида-алоҳида бўлакланган бананлар тезроқ айнийди.

Туз қотиб қолмаслиги учун

Туздонга солинган озгина гуруч доналари тузнинг қотиб қолишига йўл қўймайди. Гуруч туз қотиб қолишига сабаб бўладиган намликни ўзига тортиб олади.

Сариёғнинг ҳидини сақлаб қолиш

Сариёғ арзон сотилганда ундан кўпроқ олиб қўйишдан ҳеч ҳам чўчиманг, ахир сиз уни ярим йилгача совитгичда сақлашингиз мумкин. Сариёғни зич ёпиладиган идишга солиб қўйинг, шунда совитгичдаги турли озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳиди сариёғга ўтириб қолмайди.

Сутли маҳсулотларни айниб қолишдан сақлаш

Творог ёки сметана кўпроқ сақланиши учун улар сақланадиган идиш ёки банкаларни совитгичга устки қисмини пастга қилиб қўйинг. Бунда вакуум пайдо бўлади ва у маҳсулотлар моғорлаб қолишига сабаб бўладиган бактериялар пайдо бўлишининг олдини олади.

Асални тозалаш

Аслида асал ҳеч қачон айнамайдиган ягона маҳсулот ҳисобланади. У қотиб қолиши ёки хира тусга киришига йўл қўймаслик керак. Агар у қотиб қолган ёки хира тусга кирган бўлса, уни микроволновкада ўртача қувватда 30 сония давомида сақлаб турсангиз, у яна асл кўринишига келади.

Макаронлардаги намликни сақлаш

Пиширилган макарон бўлаклари ёпишиб қолмаслиги учун уларни герметик пакетларга солиб, совитгичга қўйинг. Керагида уларни иситиш учун қайнаб турган сувга бир неча сонияга солиш кифоя қилади.

Пишлоқни сақлаш

Пишлоқни музлатган ҳолда сақлаш мумкин. Ейилмай қолиб кетган пишлоқ бўлакларини қайта ўрамига солиб, совитгичнинг музлатгичига солиб қўйинг. Уни ейишдан бир кун олдин музлатгичдан олиб, совитгичнинг умумий қисмига қўйинг. Бу усул, айниқса, ёғли юмшоқ пишлоқларда жуда самарали натижа беради.

Қаймоқ ўрнига йогуртдан фойдаланинг

Пишириш давомида йогурт қотиб қолиши мумкинлиги сабабли, қаймоқ бўлмаганда пиширишни талаб қилмайдиган таомларда йогурт ишлатиш мумкин. Бундай ҳолатларда яхшиси қаймоғи олинмаган сутдан фойдаланган маъқулроқ ёки, жуда бўлмаса, сутни йогурт билан 50 га 50 нисбатда қўшиш керак.

Шўр бўлиб кетган шўрвани меъёрига келтириш

Бир неча соат вақтни талаб қилган шўр бўлиб кетган шўрвадан аламлироқ нарса бўлмаса керак. Ортиқча тузни ютиб олиши учун шўрвага хом картошка ёки олманинг бўлакларини солинг, шўрвани паст оловга 10 дақиқага қўйиб, сўнгра солган картошка ёки олма бўлакларингизни сузиб олинг. Агар шунда ҳам шўрва шўрлигини йўқотмаса, унда унга бир ош қошиқ шакар қўшиб юборинг. Агар шакар ҳам фойда бермаса, унда олма сиркасидан бироз қўшиб юбориш мумкин. Агар буларнинг барчаси ҳам ёрдам бермаса, яна бир усул қолади: шўрвага сув ёки бульон қўшиб юборинг.


Манбаа