​Юлдузларнинг севимли таомлари


Машҳурлар орасида ҳам пазандаларини учратиш мумкин. Шарқда азалдан пазандачилик маҳорати анъана сифатида авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Лекин ғарб мамлакатлари аҳолиси, айниқса, голливуд юлдузлари ресторанларда овқатланишни ва уйда шахсий ошпази қўлидан таом ейишга одатланишган. Шундай бўлсада, машҳурлар орасида ҳам пазандаларини учратиш мумкин. Масалан, Женифер Лопез ва Жулия Робертслар ёшликдан уйда ўзи таом тайёрлашга ўргинишган. Сўнгги кунларда голливуднинг энг қиммат акстрисаси Жилуя Робертс кинолардан кам кўринадиган бўлиб қолди, зеро бор вақтини оила даврасида, ошхонада ва фарзандлари меҳр беришга сарфлайди.

Aктрисанинг сўзларига кўра улар фарзандларини Макдоналдс каби тезпишар таомлар билан овқатлантирмас эканлар. Уйида уч нафар ошпаз ишлашига қарамай, ўзи ҳам ошхонада фаол ёрдам беради.

“Ҳар пайшанба мен тушликни ўзим тайёрлайман, бу кун уйимиз меҳмонга тўлади — ота-оналармиз, дўст-биродарларимиз йиғилади ва мен ҳақиқий ошпазга айланаман. Оиламизнинг анъанавий таомларини тайёрлайман” дейди актриса.

Шундай қилиб, Жулия Робертсдан махсус салат:

Керакли масаллиқлар: 2 дона кўк олма, 1 дона бодринг, 5 дона кўк пиёз, 400 г креветка (курка, мол гўшти ёки товуқ гўшти солса ҳам бўлади), зайтун мойи, мурч ва бир дона лимон.


Бодринг ва олманинг пўстлоғи тозаланиб, кубик шаклида тўғралади, лимон бўлакларга кесилади, кўк пиёз майда тўғралади. Барча масаллиқлар аралаштирилиб, қайнатилган креветкалар солинади ва зайтун мойи қўшилиб аралашитирилади. Дастурхонга тортишдан аввал мурч сепилади.

Бред Питтнинг собиқ турмуш ўртоғи Женифер Энистон ёшлик пайтидан тайёрлаб келадиган ўзининг севимли таоми рецепти билан ўртоқалашади.

Ушбу коктейль озиш истагида юрганларга жуда қўл келади, танани тетиклаштириб, қон алмашинишин яхшилайди. Таркибидаги киви қон-томирларни соғломлаштиради, ананас таркибидаги бромелайн моддаси ҳазми таомни яхшилайди.

Шундай қилиб, коктейльни тайёрлаш учун: 300 г ананас, 200 г исмалоқ, 2 дона киви мевалари керак бўлади. Ананас ва киви ювилиб, пўстлоғидан тозаланади ва йирик бўлакларга тўғралади. Исмалоқ ҳам йирик бўлакларга кесилиб, барча маҳсулотлар блендерда майдаланади. Исмалоқ таркибидаги кўкимтирлик магний ҳамда минераллар билан бой ва юрак иш фаолиятини яхшилайди. Улар протеинларни фаоллаштириб, мия фаолиятини тезлаштиради.

Футбол юлдузи Девид Бекхам гўшт пиширишни яхши кўришини айтади ва ҳар сафара уч нафар ўғилларига намунали ота бўлиб, фартукни таққан ҳолда гўштдан турли хил тансиқ таомлар тайёрлашини айтади.

Машҳур футболчининг махсус таоми — кивида дудланиб, қовурилган ёш бузоқ гўшти. Ушбу таомни тайёрлаш учун 2 кг бузоқ гўшти, 500 г киви, туз ва мурч керак бўлади.

Киви мевалари пўстлоғидан тозаланиб, майла бўлакчаларга кесилади. Гўшт ювилади ва усти тилиб чиқилади. Ҳар бир тилинган ёриқларга туз ва мурч сепилиб, киви бўлакчалари солиб чиқилади.

Сўнгра устидан киви шарбати суртилиб, усти фольга билан ёпилади ва бир кечага маринадланишга қолдирилади. Эрталаб гўшт бўлаги газ печида 40 дақиқа давомида пиширилади.

Анжелина Жоли эса фаранцуз ошхонасини афзал кўради. Эҳтимол, томирларидан француз қони оқиб турганидадир... Бу актриса пиёзли шўрвани жуда яхши кўради. Ширинлик ва ёғли гўшт истеъмолидан аллақачон воз кечган. Пиёзли шўрвани қуйидагича тайёрлайди.

Керакли масаллиқлар: 6-8 дона пиёз, 3 ошқошиқ сариёғ, 3 ошқошиқ ун, гўшт ва сабзавотларнинг қайнатилган шўрваси, 1 дона лавр барги, мурч, 1,5 стакан пишлоқ ва бир дона нон бўлаги.

Тайёрлаш учун товада сариёғ қиздириб олинади ва майда тўғралган пиёз қовурилади. Пиёз тилла тусга киргач, ун солиб, аралаштирилади. Сўнгра кетидан шўрва қуйилади. Ярим соат қайнаб чиққач, лавр барги , туз ва мурч солинганча яна ярим соат қайнатилади. Пишган шўрва устига қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепилиб, қотган нон солинади ёки нон тўғралади.Жолининг турмуш ўртоғи Бред Питт эса, аксинча, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда қовурилган таомларни яхши кўради. Масалан Оскар соҳиби махсус пицца рецепти билан баҳам кўради.

Пиццани тайёрлаш учун: пицца хамири, 1 стакан томат шарбати, 500 г колбаса, 200 г дудланган колбаса, 50 г ёғли гўшт бўлаги, 1 стакан пишлоқ.

Пиццани тайёрлаш жуда осон. Бунинг учун хамир ёйилиб, устидан томат шарбати қуйилади, гўшт ва колбаса бўлаклари тахланиб, устидан пишлоқ супилади ва қиздирилган газ печида 25 дақиқа давомида пиширилади.

Хўранда сирасида Бритней Спирс, Ева Мендес, Мерайя Кери ва перис Хилтон каби юлдузларни айтиш мумкин. Улар таомни катта иштаҳа билан тановвул қилиб, пиширишга хуши йўқ. Масалан, Бритней Спирс сўзнгги пайтларда тезпишар таомлар истеъмол деб ортиқча вазн йиғаётгани сабабли фақат уйда бувиси пиширган овқатларни истеъмол қилмоқда. Ева Мендес эса қовурилган картошка жўжани катта иштаҳа билан ейди.

Хушовоз соҳибаси Мерайя Кери эса итальянча пицца хўрандаси ва қоматини сақлаш учун севимли таомидан воз кечишга мажбурлигини тан олади.



Теглар: овқатланиш