Қандай қўлқоп танлаганимиз яхши?
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Мода ва услуб
- 2015-10-27 12:53:30
- 0
- 0
- 7490
Қўқоплар ҳар бир инсоннинг гардеробида бўлса керак. Бу аксессуар орқали қўлларни иситиш, совуқдан ҳимоя қилишдан ташқари, ўта замонавий инсон қиёфасини яратиш мумкин. Хўш, об-ҳавога қараб қандай қилоп танлаган маъқул?
Қишнинг совуқ кунларида иссиқ жунли қўлқоп танлаган яхши. Бу қўлқоплар мода учун эмас, фақатгина совуқдан ҳимоя вазифасини бажаради. Бу аксессуар куртка ва палто билан кийилади.
Ҳавонинг илиқ кунларида трикотаж ҳамда юнгдан тикилган қўлқопларни танлаган маъқул. Бу аксессуарни калта ёки тирсаккача тикиш мумкин. Бу инсон қиёфасига фақатгина кўрк қўшади.
Об-ҳавонинг ўртача кунларида кийиладиган бир қанча модалар уйи ўзининг янги дизайнерини тақдим этди. Масалан, "Paco Раббана” модалар уйи янги ғоя асосида бутун дунё бўйича ўзининг терили қопларини тақдим этди. "Чанел” модалар уйи эса гул ҳамда турли рангдаги бантиклар билан безатилган қўлқопларини тақдим этди.
Базм, туғилган кун, тўй-ҳашамларда қизил ёки қора терига яқин бўлган қўлқопларни кийган маъқул. Бу аксессуар ёрдамида сиз ўта замонавий инсон қиёфасида намоён бўласиз.
Баҳор фаслида мода оламига қизиқадиган ҳамда қўлқоп кийишни хуш кўрадиганлар, албатта, оч, узун ҳамда гулли қўлқопларни танлагани маъқул.