Қандай нарсаларни бирга еб бўлмайди?
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-10-27 13:23:24
- 0
- 0
- 10090
Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, витаминларга бой, фойдали овқат еган бўлсак-да, ошқозоннимизга қандайдир ноқулай ҳисни сезамиз. Кейин эса нега бундай бўлаётганини ҳақида ўйлаб қоламиз. Ҳамма муаммо эса витаминларга бой, фойдали маҳсулотларни қандай ва нима билан бирга қўшиб истемол қолганингизда…
Кўпчилигимиз
замонавий овқатланишга мослашиб боряпмиз. Айниқса, картошка ёки макарон
маҳсулотлардан тайёрланган гарнер устига котлет қўшиб тайёрланадиган таомларни кўп еймиз.
Аммо бундай таомни биргаликда қўшиб тановул қилмаслик кераклигини биласизми? Чунки гўшт оқсил моддасига бой. Оқсил картошка ва хамирдан тайёрланган маҳсулотларда ҳам бисёр. Агар бундай таркибли бир вақтнинг ўзида ошқознга тушса, улар бир-бири билан жанжалашиб, ҳазим тизими ишини қийинлаштириб юборади. Яхшиси бир ҳил таркибли бундай маҳсулотларни алоҳида ейишга ҳаракат қилинг.
Сутни ҳеч нарса билан аралаштирманг.
Агар ёдингизда бўлса бир стакан сутнинг олдига бир бўлак нон қўйилар эди. Бу яхши нонушта саналса-да, лекин афсуски, фойдали эмас. Сут, асосан, эрталаб ёки кечаси ётишдан олдин ичиладиган маҳсулот саналади. Уни ҳеч нарсага аралаштирмасдан, фақат ўзини ичиш лозим. У ҳазимни қийин маҳсулот номини олганига сутни бошқа егуликлар билан аралаштириб истеъмол қилганимиз сабаб бўлгандир эҳтимол