Ҳиқичоқдан халос бўлишнинг 9 усули


    Афсуски, ҳиқичоқдан қутулишнинг шифокорлар ёзиб бериши мумкин бўлган ягона рецепти йўқ. Шу туфайли бундай ҳолларда халқ табобатидан фойдаланишга тўғри келади. Бу усуллар шунчалик оддийки, уларни нафақат уй шароитида, балки ишга кетиш йўлида ёки шаҳар ташқарисига саёҳат чоғида ҳам қўллаш мумкин.

    Нафасни тутиб туринг

    Ушбу оддий усулни нафақат халқ табиблари, балки шифокорлар ҳам тавсия қилади.

    Нордон нарса енг

    Қизилўнгачга тушадиган кислота ҳиқичоқни “кесади”, деб ҳисобланади. Бунда албатта меъёрни сақлаш лозим.

    Бурунни бармоқлар билан қисинг

    Бурунни бармоқлар ёрдамида қисиб туриб, бир стакан сувни кам-камдан ичинг.

    Қанд истеъмол қилинг

    Имкониятингиз бўлса, бир қошиқ шакар еб юборинг (уни хоҳишга қараб асал билан алмаштириш мумкин).

    Сизни қитиқлашларини сўранг

    Ёнингизда дугона ёки опа-сингилларингиз бўлса, улардан сизни қитиқлашларини сўранг. Бу айниқса, қитиқлашдан қўрқадиганлар учун қўл келади.


    Тилингизни тортинг

    АҚШ собиқ президенти Кеннедининг шахсий шифокори ўз беморига ҳиқичоқдан қутулишнинг қуйидаги усулини таклиф этган: тилни ушлаб, бир неча сония давомида уни тортиб туриш.

    Чуқурчани босинг

    Ўмров суяги кўкрак суяги билан бирлашган жойдаги чуқурчани бир неча сония давомида босиб туринг.

    Сизни қўрқитишларини сўранг

    Ўиқичоқдан қутулишнинг энг оммабоп усули — қўрқиш энг самаралиси ҳамдир.

    Бармоқларни ёрдамга чақиринг

    Ўиқичоқни тўхтатиш учун чап қўлдаги бош бармоқни ўнг қўлнинг жимжилоғига, ўнг қўл бош бармоғини эса чапжимжилоққа босиб туринг.



Теглар: саломатлик