Уйда кўзга хунук кўринадиган буюмларни “яшириш” йўллари
Сиз уйда бор кучингиз билан шинамлик ва қулайликни сақлашга уринаётган пайтингизда, кўзга хунук кўриниб, бутун манзарани бузаётган буюмлар ёки деталлар ҳамманинг уйида топилади. Масалан, компютер ёки бошқа техника симлари, вентиляция панжараси — буларни қандай қилиб назардан холи қилиш мумкин? Бу ҳақда мақолада ўқишингиз мумкин.
Кирлар солиб қўйиладиган саватларни комоднинг чуқур тортмаларига жойлаштириш мумкин.
Модем ва роутерларни поябзалдан бўшаган чиройли қутиларга яшириш мумкин.
Бу мақсад учун эски китоб муқоваси ҳам қўл келади.
Қоғоз сочиқ ўрамини мана бундай чиройли токча билан тўсиб қўйиш мумкин.
Ваннахонада суюқ совун, шампун ва бошқа ювиниш воситаларини шаффоф идишчаларга жойлаштиринг.
Чиройли гиламча ёрдамида вентиляция тешигига ўрнатилган панжарани кўздан холи қилиш мумкин.
Телевизор симини яширишда мана бундай ромлардан фойдаланинг.
Ром ўрнатиш иложи бўлмаса, симларни ҳам девор безагига айлантириш йўли бор, бунинг учун махсус қисқичлардан фойдаланиш кифоя.
Стол ортидаги чалкаш симларни яшириш учун стол орқасига қора мато осиб қўйинг.
Сиз қурилмаларни зарядлайдиган пилотни тортмага жойлаштиринг. Шунда қувват олаётган гаджетлар ҳам кўзга ташланмайди.