Баъзи турдаги балиқларга ўзига хос ишлов бериш
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-11-18 14:41:57
- 0
- 0
- 7217
Судак. Судакка (ва бошқа окун оиласидаги балиқлаига) ишлов бериш қатти елка сузгич қанотларини
ажратишдан бошланади, чунки улар киши қўлига кириб узоқ вақт оғриқ
бериб, йирингланувчи жароҳатларни келтириб чиқариши мумкин. Сузғич қанотлари елкасининг икки томонидан гўштигача ботириб кесиб олинади. Қолган сузгич қанотлари ҳам шу усулда ажратилади.
Лин. Усти қаттиқ
ёпишган майда тангачали, тозаланиши қийин бўлган шилимшиқ модда билан қопланган. Шунинг учун уни қайноқ сувга бироз ботириб (20—30 секунд),
сўнг дарҳол совуқ сувга солинади. Сувдан олиниб, тахтачага қўйилиб,
устидаги шилимшиқ модда, тангачалари пичоқ ёрдамида қирилади. Сузгич қанотлари, ичак-чавоқлари ажратилади, ювилиб, суви
силқитилади.
Қалқонбалиқ. Балиқнинг очиқ рангли томонидан устидаги
тиканаклари тозаланади. Боши ойқулоқ қопқоғ изи бўйлаб бурчак остида
кесиб ажратилади ва ҳосил бўлган тешикдан ичак-чавоқлари олиб ташланади.
Сузгич қанотлари ажратиб, ювилади, суви силқитилади. Балиқнинг қора
териси шилиб ташланади, кўндалангига кесилиб, порсияларга тақсимланади.
Балиқ тозаланишини осонлаштириш учун уни ишлов беришдан awal 1—2 минут қайноқ сувга солиб олиш мумкин.
Навага. Навагани музлатилган ҳолда
ишловдан ўтказиш мумкин. Бу балиқнинг ўт пуфаги қорин терисига яқин
жойлашганлиги сабаби ишловда эҳтиёткорлик талаб қилинади, қорин териси
кесиб ўт пуфаги зарарланса гўштининг мазаси тахир бўлиб қолади. Шунинг
учун майда навага тангачаларидан тозаланиб, остки жағдан кесиб, ҳосил
бўлган тешикдан ичаклари олиб ташланади. Бунда фақат балиқнинг
увулдуруғи ва ич ёғлари қолдирилади. Кейин эса сузгич қанотлари
ажратилади, ювиб, суви силқитилади.
Йирик балиқларнинг боши кесилиб, ҳосил бўлган тешикдан ичак-чавоқлари билан бирга увулдуруғи ва ич ёғлари
олиб тозаланади. Сузғич қанотлари ажратиб териси шилиб олинади, ювиб,
суви силқитилади ва порсияларга тақсимланади.
Треска. Бошсиз, ичак —
чавоқсиз келган треска ёки пикша тангачаларидан тозаланиб, сузғич қанотлари ажратилади, қорин ички терисидаги қора юпқа тери шилиниб,
ювилади, суви силқитилиб, порсияларга тақсимланади.
Салака, килка, хамса.
Бу балқлар сараланиб катта-кичикларга ажратилади, ювиб, боши,
ичак-чавоғи думи ва баъзида умуртқа суяклари ажратиб, яна ювилади.
Чўртан
балиқ. Тангачалари тозаланади, боши кесиб, ичак-чавоғи, сузғич қанотлари ажратилади, ювиб, суви силқитилиб, порсияларга тақсимланади.
Котлет массасига ишлатиш ёки бутун ҳолда қийма тиқиб ишлатиш учун териси
«пайпоқ ечиш» усулда шилинади.
Қиличбалиқ. Бу балиқ асосан бошсиз,
тангасиз, ичак-чавоқлари ажратиб бутун ёки бўлакларга бўлиниб,
музлатилган ҳолда келтииилади. Сувда ёки ҳавода муздан туширилиб,
умуртқа суяги бўйлаб юпқа қора парда олиб ташланади. Сузгич қанотлари
ажратилади.
кесиб суякли терили филега ажратилади. Балиқ боши, ичак-чавоқлари чиқити 25% ни ташкил қилади.
Кумуш рангли хек. Бу балиқнинг қорни ичидаги қора юпқа пардаси, олиб ташланади, майда тангачалари тозаланади, дағал териси шилиб олинади, боши кесилади. Йириклари думалоқ ҳолда кесиб, майдалари бутун ҳолда ишлатилади.
Маринка. Бу балиқни бўлакларга тақсимлашдан aввал қорни ичидаги заҳарли қора пардаси олиб ташланади.
Денгиз тили. Бу балиқ ташқи кўринишидан қалқонбалиқни эслатади. Дум томонидан териси кесиб бош томонига қараб тортиб шилиб олинади. Ичак-чавоқларини ажратишда аввал бўйнидан кесиб боши ажратилади, сўнг қорин териси билан бирга шищб олинади.
Ставрида. Усти терига қаттиқ жойлашган тангачалардан иборат бўлгани учун уни тозалашдан аввал қайноқ сувга бироз ботириб олинади.
Тузланган селд. Қорни ёрилиб, ичак-чавоқлари ажратилади, қорин ички қора пардаси тозаланиб, ювилади, думи ва боши кесилади. Умуртқа суяги бўйлаб териси узунасига кесилиб, бош томонидан думига қараб тортиб териси шилинади. Умуртқа, қовурға суяклари ажратилиб соф филе ҳолигача ишловдан ўтказиш мумкин.
Ўта тузи кўп селдни совуқ сувда, аччиқ чойда бўктириб тузини кетказиш мумкин. Чой таркибидаги дубил маҳсулоти балиқ сифати яхшилашга ёрдам беради.