Дастурхонга мева кесиб қўйиш усуллари


Чиройли шакл берилган мевалар дастурхон кўркига янада кўрк бағишлайди. Умуман олганда, бу қийин иш эмас, фақат баъзи қоидаларга риоя қилиш кифоя.
Мева танлашда янги узилганлиги, шикаст етмаганлиги ва эзилмаганлигига эътибор беринг, акс ҳолда улардаги доғ ва ғадир-будур қисмлар яққол кўзга ташланиб қолади.
Кесишдан аввал меваларни яхшилаб ювиб, артишни унутманг, улар ҳўл бўлмаслиги керак.
Меваларни меҳмонлар келгач, дастурхонга тортиш олдидан кесган маъқул, чунки бўлакланган мевалар тезда қорайиб қолади.
Мева кесишда жуда ўткир пичоқдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Кесилган меваларга иштаҳани очувчи кўриниш бериш учун уларга желатиндан тайёрланган желе суриб чиқиш мумкин.
Идиш тўғри танланган бўлиши лозим, у оппоқ рангда бўлгани маъқул.
Қуйида эса меваларни дастурхонга тортиш усулларидан баъзилари билан танишишингиз мумкин.

uq_QtBl6dZ8

krasivaya_narezka_fruktov_na_tarelke_7

krasivaya_narezka_fruktov_na_tarelke_6

krasivaya_narezka_fruktov_na_tarelke_2

Fruktovaya-narezka3

frud19

Fruit baskets


Теглар: овқатланиш