Ёрмаларни пиширишга тайёрлаш
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-11-20 12:18:06
- 0
- 0
- 11361
Ёрмалар пиширишдан аввал сараланиб, оқланмаган ёки бўлинмаган доналардан ташқари маҳсулотлардан ва моддалардан тозаланади, элакда эланиб майдаси ажратилади.
Ёрмаларни пиширганда ёпишқоқ бўлиб қолиши ва нохуш мазасини йўқотиш учун уларни ювиш керак бўлади. Айниқса, ёрмалардан сўкида тахир маза бўлганлиги сабабли уларни яхшилаб ювиш керак.
Ёрмалар 2— 3 мартадан суви алмаштирилиб, сўнг, гуруч, арпа аввал илиқ, сўнг иссиқ сувда ювилиши, сули эса фақат илиқ сувда (1 килограммга 2—3 литр сув ҳисобида) ювилиши керак.
Гречиха ёрмасини (бутун ёки бўлинган ҳолдагиси) ювмаслик керак, чунки ювилган ёрмадан тайёрланган бўтқа мазаси, қуюқ-суюқлиги, хушхўрлик даражаси, кўринишини йўқотади. Умумий овқатланиш корхоналарига бундай ёрмалар хом ҳолда ёки гидротермик (тез пишувчи) ишловдан ўтказиб келтирилади. Гидротермик ишловдан ўтган ёрма тез пишиш хусусиятига эга бўлади.
Хом гречиха ёрмаси пиширишдан олдин қовурилади, чунки қовурилган ёрма хушхўр ва тез пишувчи хоссага эга бўлади. Товага 4 см қалинликда ёрма солиниб, 110—120°C ли қовуриш шкафида оч қўнғир ранггача қовурилади. Қовуриш жараёнида ёрмани вақти-вақти билан аралаштириш лозим.
Манна ёрмасидан донадор бўтқа тайёрлаш керак бўлса, аввал противенга солиниб, оч ўнғир рангга киргунча қовурилади.