Маҳсулот сифатига қўйиладиган талаблар


Пиширишга тайёр гўшт маҳсулотларини сақлаш муддатлари.
Пиширишга тайёр гўшт махсулотининг устки қисми шамолда қуриб қолмаган бўлиши, ранги, ҳиди янги гўштга ўхшаш бўлиши лозим. Гўшт юзида суякдан оқ қон излари, пайлари, кемирчак суяклар қолдиғи бўлмаслиги керак. Чўчқа гўшти тўқимасида ёғлиқлик даражаси 30%дан ва бирлаштирувчи тўқимаси 5% дан, қўй ва бузоқ гўштида бу тўқималар миқдори 10% дан ошмаслиги керак.
Порсияланган пиширишга тайёр маҳсулот тайёрлашда гўшт тўқимаси кўндаланг ҳолда кесилиши керак. Қиймадан тайёрланган пиширишга тайёр маҳсулотлар усти бир хилда урвоққа беланган ёрилмаган, уваланмаган бўлиши лозим. Маҳсулот кўндалангига кесилганда ўзига хос бир хил кўринишда, зиравор янги гўшт ҳидига эга бўлиши керак. Қиймали пиширишга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ОСТ—49121—78 давлат стандард талабига жавоб бериши керак. Бундай маҳсулотларда куйган, бузилган ҳолатлар бўлса, ишлатишга рухсат этилмайди.
Тайёрланган пиширишга тайёр маҳсулотлар ҳарорати 6°C дан юқори бўлмаган шароитда сақланади. Йирик бўлак пиширишга тайёр маҳсулотлар темир товага бир қатор терилган ҳолда 48 соат мобайнида сақланиши мумкин. Порсияланга пиширишга тайёр маҳсулотлар темир товага 30° ли бурчак остида бир қатор терили 36 соатгача, урвоққа беланганлари эса 24 соатгача майда бўлак пиширишга тайёр маҳсулотлар темир товага қалинлиги 5 см дан ошмаган ҳолда тахланиб, 24 соатгач туз ва зиравор солинмаган қийма эса шу кўринишда 6 соатгача, қиймали котлет массаси ун ёки урвоқ сепилган темир товага бир қатор терилган ҳолда ҳарорати 6-8°C бўлган жойда 12 соатгача, суяклар майдаланмаган ҳолда 3—5 соат давомид сақланиши мумкин.


Манбаа


Теглар: маслаҳат