Нонушта тайёрлашнинг қизиқарли 12 усули
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-12-03 17:45:57
- 0
- 0
- 33353
Ҳар бир қилаётган ишимизга озгина иштиёқ қўшсак, ишонинг қилаётган ишимиздан нафақат ўзимиз балки яқинларимиз ҳам завқ олишади. Масалан, рўзғордаги озиқ-овқат маҳсулотларидан нонуштага ажойиб ва мазали таомлар пишириш мумкин. Яқинларимизга бу каби юқори кайфиятда тортилган лаззатли нонушта кун бўйи уларнинг кўтаринки кайфиятда бўлишларига туртки бўлса ажаб эмас. Қизиқиб қолдингизми? Келинг, унда хуштаъм ва қувноқ таомлар билан таомномамизни бойитамиз.
Қуйида озиқ-овқат маҳсулотларидан турли кўринишдаги ажойиб енгил таомларнинг тайёрланиш жараёни жамланган.
1. Картошканинг юзасида пичоқ ёрдамида кесиклар ҳосил қилиб, унинг орасига пишлоқ, қайла, гўшт бўлаги ва таъбга кўра бошқа маҳсулотлар билан тўлдириб, духовкада пиширилади.
2. Грилл сихларига жойлаштирилган сосискаларнинг юзасини спирал кўринишида кесинг. Бундай кўринишдаги сосискалар пиширилгандан сўнг нафақат чиройли балки мазали бўлади.
3. Нон юзасини катак кўринишида кесинг ва улар орасига қирғичдан ўтказилган пишлоқ, кўкат, таъбга кўра зираворлар қўшинг. Пиширгани печга қўйинг. Маълум вақтдан сўнг мазали пишлоқли нон тайёр бўлади.
4. Барчамиз севиб тановул қиладиган вафли пиширадиган мосламада нафақат вафли балки, пицца ҳам пишириш мумкин. Ишонинг, вафли учун махсус печда пиширилган пиццанинг кўриниши хос, мазаси беқиёс бўлади.
5. Вафли учун махсус печда, шунингдек, қуймоқ ҳам пишириш мумкин.
6. Шоколадли печеньени муз учун мўлжалланган махсус қолипчага майдалаб солиб, устидан сут қуйинг. Музлатгичга солиб, тайёр бўлганидан сўнг уни татиб кўринг. Жазирама кунларда жуда ёқимли мазаси билан таъми оғзингизда қолади.
7. Нонни колбаса билан бутунлай қоплаш мумкин.
8. Қатламли хамирни тўрт бурчак шаклда кесинг. Ҳар бирининг устига ёнғоқ бўлаги ва зефирдан ўзингиз ёқтирганча қўшинг. Учбурчак шаклида тугинг ва пиширинг. Маълум вақтдан сўнг ажойиб ширинлик тайёр бўлади.
9. Сосискани бир хил ўлчамда кесинг. Унинг орасига спагетти суқиб чиқиб, қайнатиб пиширинг. Қарабсизки, ажойиб саккизоёқчалар тайёр-да.
10. Хамир бўлагидан лаззатли соч турмаги.
11. Блинчикларни обаки шаклида тайёрлаш мумкин. Блинчикларни бу шаклда асал қўшиб меҳмонларга улашиш мумкин.
12. Сули ёрмасини майдалаб, тухум билан кўпиртириб аралаштиринг. Нонни қоришма устига ботириб олинг ва тостерда пиширинг.
Ана шунақа. Яқинларимизга кайфият улашиш учун кўп маблағ сарфлашимиз шарт эмас. Озгина иштиёқ, вақт ва меҳр ажратишнинг ўзи кифоя.