Бир кундан кўпроқ вақт парҳезга чидаши қийин бўлганларга жуда ажойиб парҳез
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-12-10 14:48:26
- 0
- 0
- 6418
Бир кунлик парҳез
Бу бир кунлик парҳез ҳақиқий лаззатдир, 5 марта овқатланасиз, ҳеч ҳам очликни сезмайсиз, ўзингизни тўқ сезиб юрасиз.
Фойдали кўрсатмалар
Кўпроқ миқдорда 3 маҳал таомлар (нонушта, тушлик ва кечки овқат), кейин яхна таом ва чой. Кун бўйи баргли ёки мевали шакарсиз чой ичиб юришингиз мумкин.
Ҳуш кайфият
Парҳез сизни энгиллаштиради, ҳазм қилишни яхшилайди, ўзингизни энгил сезишга ёрдам беради, руҳий энгилликка олиб келади ва ҳуш кайфиятда бўлишингизни таъминлайди.
Парҳезнинг асосини хом ёки (3-5 минут тузли сувда) чала пиширилган мева ва сабзавотлар ташкил қилади.
Кун тартиби
Нонушта
3 ош қошиқ бодроқли мюсли, кесилган бутун олма ва бир стакан сут
Газак
3та кесилган сабзи, лимон шарбати, туз ва о= =алампир сепилган 2 ош =оши= пишло=.
Тушлик
Сачратқи ёки газак, 3та сабзи, бодринг, 2та помидор, 1та пиёз, яхшилаб қайнатилган тухум, лимон суви, туз ва қалампир, 1 ош қошиқ хрен, порей пиёзи билан безатилган газак
Бешлик чой
Ярим стакан пиёз, бодринг, укроп ва озгина хрен солинган, туз ва қалампирли кефир
Кечки овқат
Иккита юпқа нон бўлагига кам ёғли ёғ, бир нечта салат барги, 2та помидор, ярим бодринг, 2 ош қошиқ кичкина пиёзли пишлоқ, порей пиёзи, туз ва қалампир сепилган сендвич.