Пиширилган таомларни мазалироқ қилиш учун сабзавотли ғоялар
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-12-10 15:45:59
- 0
- 0
- 7786
Тайёр таом ва маҳсулотлар сабзавотлар, музлатилган нўхатлар ва помидор бўлакларини қўшиш орқали янада мазали қилиниши мумкин. Агарда музлатилган балиқ бўлакларини тақдим этаётган бўлсангиз уларни музлатилган нўхат ёки макка жўхори билан бирга тақдим этинг.
Қуйида тайёр таомларни безаш бўйича ғоялар:
Пицца устига консерваланган помидорни элакда ўтказилганини (энг яхшиси агарда у гиёҳлар, зираворлар қўшилган ва саримсоқли бўлса) ва музлатилган сабзавотлар масалан майдаланган исмалоқ, брокколи, нўхат ва маккажўхориларни қўйишингиз мумкин. Уларни устига нон увоқлари ёки пишлоқ сепинг.
Музлатилган лазаня устига помидор ёки ёш қовоқ бўлакларини қўйишингиз мумкин. Устига қирғичдан ўтказилган пармесан сепинг ва таомни пиширинг. Таомни салатлар билан тақдим этинг.
Тайёр Мексика таоми жойида тайёрланган бир зумлик салса билан тақдим этилиши мумкин. Помидор, бодринг, пиёз ва бироз селдрни тўртбурчак шаклида тўғранг. Уларни аралаштириб бироз туз ва мурч қўшинг. Янги узилган аччиқ қалампирни тўртбурчак шаклида тўғранг ва майдаланган янги кашнични қўшинг.
Музлатилган пирог устига бир қатор сабзавотлар териб исигунча ва сабзавотлар юмшагунча пиширгани яхши. Қўзиқоринни, помидорни, кичик қовоқни юпқа, турли рангдаги булғор қалампири сомонча шаклида тўғрашни тавсия этамиз.
Тортилла ёки блинчикни ичини музлатилган майдаланган исмалоқ билан тўлдиришингиз мумкин; сиз уни эритишингиз шарт эмас, сиз кам ёғли пишлоқ ва майдаланган кўк пиёз билан исмалоқдан фойдаланишингиз мумкин. Уни оловга чидамли идишга солинг, 1-2 консерва майдаланган кўкат қўшилган помидор қўшинг, устига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепиб уни пиширинг.
Ҳинд таомлўғралган бодрингни майдаланган яшил пиёз, қирғичдан ўтказилган сабзи ва майдаланган кресс-салат барглари ёки кашнични кам ёгъли табиий ёгурт билан аралаштиринг. Майдаланган янги ялпиз ва озгина қалампир кукунини сепинг.
Хитой таомларидан оддий шарқона салатни тавсия этамиз. Ловия ниҳолларини майдаланган яшил пиёз, консерваланган бамбук ниҳоллари ва кесилган сув ёнғоғи билан аралаштиринг. Ушбу салатни Хитой карам барглари устига қўйиб устига кунжут ёгъи ва соя соуси сепиб тақдим этинг