Фойдали ва мазали газзаклар учун рецеплар


Тушлик ёки кечки овқатга қадар очиқиб юрмаслик учун фойдали ва мазали газзаклар истеъмол қилинг. Қуйида баъзи тавсиялар келтирилган.

Сабзавотли газзак

Сабзи қаламчалари: Сабзиларни қаламча қилиб тўғранг. Соус тайёрланг: саримсоқни эзгичдан ўтказинг ва уни 4 қошиқ қатиқ ва бир қошиқ укроп билан аралаштиринг . Зираворлаш қўшинг

Чўпдаги газзаклар: Сариқ булғор ва фета пишлоғини куб шаклида тўғранг. Чўпга яшил зайтун, кичик помидор, фета пишлоғи ва сариқ булғорни ўтказинг. Газзакни петрушка ва қатиқ соуси билан тақдим этинг.

“Кийимли бодринг”: яшил бодрингни иккига бўлинг ва узун ёнллари бўйлаб яна бўлинг. Уни пишган юпқа гўшт бўлагига ўранг. Яшил пиёздан тайёрланган “лента” билан боғланг.

Мевали газзаклар

Олма билан долчин: яшил олмани иккига бўлиб устига долчин сепинг. Микротўлқинли печкага 2-3 дақиқага қўйинг. Илиқ холда тақдим этинг.

Ситрус салат: Мандарин, апелсин, киви ва бир щовуч ёнғоқни куб шаклида тўғранг. Устига лемон суви сепинг

Грейпфрут мюсли: грейпфрут бўлакларини тўғранг; бир чой қошиқ асал қўшинг. 2 ош қошиқ турли донли мюсли қўшинг.

Сут маҳсулотли газзаклар

Ёгурт косада: 2 кружка табиий ёгурт ёки кефни товада бир қошиқ қовурилган буғдой ёрмаси аралаштиринг, бир ош қошиқ қуритилган мевалар (олхўри, ўрик) қўшинг. Уларни устига бироз долчин сепинг.

Гиёҳли совуқ шўрва: бодрингни қирғичдан ўтказинг; бир кружка кефир ёки ёғи олинган сут қўшинг, бир қошиқ майдаланган укроп, петрушка ва райҳон қўшинг. Таъмига кўра бироз туз ва мурч қўшинг.

Апелсинли котеж пишлоғи: Қалин икки бўлак котеж пишлоғини куб шаклида тўғранг. Апелсинни пўстлоғидан арчиб уни ҳам куб шаклида тўғранг. Уни котеж пишлоғига қўшинг ва аста аралаштиринг. Янги узилган ялпиз япроқларини сепинг.