Шоколадхўрлар учун диэта
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-12-11 16:17:11
- 0
- 0
- 5933
Алкогол ёки наркотикка ўрганиб қолиш кенг оммага маълум, бироқ шоколадга ўрганиб қолиш ҳар доим ёмон қаралмаган.
Шоколад билан эҳтиёт бўлинг
Бизга маълумки шоколад таркибида мойиллик туғдирадиган моддалар ҳам мавжуд.
Шакар ва қўзғатувчилардан (кафеин каби) ташқари шоколадда жуда кўп миқдорда ёғ мавжуд. Шубҳасиз шоколадга ўрганиб қолиш семизликка олиб келади.
Қайси турдаги шоколадҳўр эканлигингизни аниқлаш учун,
аввалига сиз бир қатор саволларга жавоб беришингиз керак:
Шоколад турига кўра
• Романтик турдаги – булар учун шоколад севги ўрнини босади;
• Яширин очкўзлар – ижтимоий кечаларда шоколад истеъмол қилишни рад этадиган, бироқ ўз уйида очкўзлик билан истеъмол қиладиганлар;
• Шоколад ёрдамида тинчланадиган чунки стресс ва ҳаётий бахтсизлик уларни довдиратиб қўяди;
• Дам олиш кунларидаги тури ўзини дам олиш кунлари шоколад билан сийлайдиганлар;
• Шакарга ўрганиб қолганлар тури ширинликсиз туролмайдиганлар.
Ҳар бир тур учун турли диэталар мавжуд. Шоколадга бўлган интилиш муаммоларини ҳал қилишда бизга ҳар замон турли ёндашувлар керак.
Пархезнинг фойдаси
Ушбу диэта сизга нима учун нафсга қаршилик қила олмаслигингизни тушунишга ёрдам беради, вақт ўтган сари, сиз шоколадҳўрдан аввалги каби шоколадга унчалик интилмайдиган инсонга ўзгарасиз.
Ушбу диэта кам ёғли ва чекланган калорияли, у шоколадга ўрганиб қолган инсонларни эҳтиёжларини ҳисобга олган.
Очкўзлар учун
Очкўзлар учун диэтанинг биринчи ҳафтаси қуйидагича: нонушта, иккита енгил таом, битта асосий таом, битта газак. Асоси, пиширилган картошка, мева, сабзавот, салатлар ва кам ёғли протеинлар: терисиз товуқ гўшти, юпқа қизил гўшт каби озуқавий углеводли маҳсулотлардан иборат бўлиши лозим. Иккинчи ҳафтада сиз ўзингизни шоколад билан (150 калориягача) сийлашингиз мумкин. Диэтани мақсадингизга эришгунга қадар давом эттиринг.