Пиёз – кўп томонлама дармон
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-12-11 17:49:56
- 0
- 0
- 9738
Пиёз кўзни ачитади ва аччиқ ҳидга эга. У яна кўп томонлама қўлланиши туфайли машҳур. Уни қандай ишлатишни билиб олинг.
Гўзаллик учун пиёз
Пиёзни кучли антисептик, дезинфексияловчи ва шамоллашга қарши хусусиятлари мавжуддир. У суяклар, тишлар ва тирноқларни
мустаҳкамлайди. У сочлар ҳолатини яхшилаб терини шойи каби силлиқ қилади. Агарда озишни ва бежирим кўринишни истасангиз пиёз таркибидаги рух, олтингугурт ва силикон туфайли сиз ундан қочмаслигингиз керак.
Яхши ҳазм қилиш учун
Пиёз, оғир овқат ва алкогол истеъмол қилувчи инсонлар учун тавсия этилади. У жигарни ишлашини рағбатлантиради. Бундан ташқари бу сабзавот ошқозон ости бези фаолиятига ёрдам беради бунинг натижасида қон таркибида шакар миқдори меёрда бўлади. У семиришдан сақлайди, стресс ва қон босимига қарши ёрдам беради, қондаги холестерол миқдорини камайтиради ҳамда юрак ҳуружи хавфини камайтиради.
Яраларни даволайди
Пиёз ташқи қўлланишда ҳам жуда самарали. У яраларни битишини тезлаштиради. Пиёздан тайёрланган компрессни ҳуснбузарлар,
шамоллаш даражаларида, тери яраларида, ёнган ва куйган териларда қўллаш мумкин. Қиш мавсумида пиёз иммунитетни кўтариб танани кучли қилади. Пиёз суви тавсия қилишга арзийди.