Овқатларни сақлаш йўллари


Асрлар давомида одамлар овқатларни сақлашнинг турли ҳил йўлларини кашф қилишган. Албатта бу тадқиқотлар арзидиган бўлиб бизнинг кулинар ҳаётимизни соғломроқ қилади ва таомларимизни янги сақлайди.
Апертизасия

Апертизасия овқат сақлаш йўли Николас Апперт томонидан 1810-йили кашф қилинган. Бу сувга тўла лекин ҳаво бўлмаган идишларда таомларни пиширишга асосланган. Ушбу сақлаш йўли пастеризасия методларидан биридир. Апертизасия жараёнида зарарли микроорганизмлар ривожланиши тўхтайди ва овқат таъми бузилмасдан янги бўлиб сақланади. Сабзавотлар ва мевалар ушбу йўл билан сақланишлиги мумкин.
Пастеризасия

Людвиг Пастер ушбу методни ачиш жараёнлари устида тадқиқотлар олиб бораётганида кашф қилган. Пастеризасия жараёнида овқат микроорганизмлар ўлгунича иситилади. Пазтеризасия методининг мумтоз йўли овқатни 60ºC даража иссиқликга кўтариб 100ºC даражагача етказмасликдир. Энг муҳими, ушбу метод ёрдамида таомнинг таъми, витаминлари ва бошқа фойдали моддалари сақланиб қолади.
Музлатиш

Музлатиш энг замонваий ва энг самарали овқат сақлаш методидир. Овқатлар турли ҳил ҳароратларда музлатилади. Сабзавот ва мевалар – 30 дан -40 °C гача ҳароратда сақаланса таомлар-20 °C дан -40 °C гача ҳароратда сақланади. Музлатиш, таомнинг диета ва органолептик хусусиятларини сақлаб қолади. Ушбу метод бошқа методларга қараганда энг кўп озуқавий моддаларни, витаминлар, минераллар, ёғлар ва оқсилларни сақлаб қолади. Аммо таом эритилганидан кейин уни бошқа музлатиб бўлмайди.
Тузлаш

Тузлаш овқатлар сақланишинг биологик методидир. Ушбу метод сут кислотаси ажралишига асосланган.Бу асосан сабзавотлар учун ишлатилади.Тузлаш овқатларни диетик хусусиятларини сақлаган ҳолда салқашга ёрдам беради. Карамни ушбу йўл билан сақлаш кўпгина Европа мамлакатларида кенг тарқалган.Тўгри йўл билан ёпилган карам махсус идишларда сақланиши керар.Энг муҳими, тузли сувни қўшиш керак бўлади чунки у карамнинг суюқликлари чиқишига сабаб бўлиб сут кислотаси бактериялари ривожланишига ёрдам беради.
Қуритиш

Қуритиш овқатларни сақлашнинг кенг тарқалган йўли бўлиб, ҳам оилаларда ҳам ишлаб чиқариш корхоналарида ишлатилади. Ушбу метод юз йиллар давомида маълум бўлиб келган бўлса ҳам оҳирги кунларга келиб мукаммалашиб борган. Қуритиш жараёнида сув овқатдан ажратилади ва бу ўз навбатида микроорганизмларга қарши восита бўлади. Бу метод чой ва кофе қайта ишланишида, паста ишлаб чиқарилишида ва қуруқ меваларда амалга оширилади.
Дудлаш

Гўштлар, балиқлар ёки пишлоқлар учун дудлаш жараёни махсус дудлаш хоналарида амалга оширилади. Бу асосан баргли дарахтларни ёқиш орқали бўлади. Бу йўл билан сақланишдан ташқари овқат махсус таъм ва ҳидга эга бўлади.