Жангчи диэта орқали тезроқ озинг
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-12-15 17:26:42
- 0
- 0
- 12368
Исроил мудофа мутаҳассисидан сиёсий карикатурачига айланган Ори Ҳофмеклер томонидан яратилган, жангчи диэтаси, мувафаққиятга эришишда табиий маҳсулот алмашинуви ва машғулотлар ғоясига асосланган. Ажойиб чегараланмаган, бу осон диэта фантастик қўлланиш даражасига эга ва кўпчилик инсонлар уни осон озиш йўли сифатида кўрадилар.
Жангчи диэта
Яқинда дунёда, баъзи таомлар гуруҳини ёқтириш ва бошқалардан қочишга асосланган эмас балки кун давомида овқатланиш ритмига асосланган овқатланиш режасида ўсиш кўринди. Жангчи диэта улардан бири – унинг асосчиси шартига кўра, ўзгаришни сезиш учун инсон кун давомида оз миқдорда ётишдан бир неча соат олдин эса кўп таом истеъмол қилиш керак.
Жангчи диэта муаллифини таъкидлашича, инсоният ривожланиш ҳаёти давомида куни билан иш қилганлиги сабабли (ов ва деҳқончилик) оз овқатланган, ва кечаси дам олиш пайтида кўп овқат истеъмол қилган. Шунинг учун озиш учун рецепт айнан шундайдир.
Қоидалар
Жангчи диэтанинг қоидалари оз лекин муҳимдир:
1. Овқатсиз 12 соатдан кўп юрманг. Бу фойдадан кўра кўпроқ зарар беради.
2. Кун давомида фойдали маҳсулотлардан оз оз истеъмол қилиб туринг. Олма, реза мевалар, ёнғоқ, сут ва шунга ўхшаш енгил маҳсулотлардан истеъмол қилинг. Бу сизни фикрингизни равон ва танангизни соғлом қилади.
3. Кечаси хоҳлаганча овқатланинг. Тахминий вақт уйқувдан 3-4 соат илгари.
Сиз истеъмол қилаётган нарсаларда ҳақиқий чегара йўқ, кечки овқат етарлича озуқавий моддалар: оқсиллар, ёғлар ва углеводларни ўз ичига олса истаганингизча истеъмол қилинг.
4. Машқ. Тоза ҳавода сайр қилинг, қисқа масофага югуринг, тош кўтаринг, тана оғирлиги билан боғлиқ машқлар, ёга –хоҳлаган қизиқарли ёки ажойиб машқларни бажаринг. Агар сиз тўғри диэта қилсангиз, машғулотлар давомида ёки ундан кейин энергияга муҳтожлик сезмайсиз.
Жангчи диэта биринчи бор таништирилгандан бери оммабоп ва мувафаққиятли қабул қилинди. Бу осон вазнни йўқотиш учун мукаммал ечим бўлмаслиги мумкин, аммо ростдан ҳам, у ўзи нима? Қаерда одатий доноликда хатолик кетди, бу овқатланиш режаси қулайдир – агар сиз оддий ва чегараланмаган диэта изидан бормоқчи бўлсангиз, бу уриниб кўришга арзийди.