Текис қорин парҳези
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-12-16 13:36:09
- 0
- 0
- 8679
Ошхонада кўп вақт кетгазишни ёқтирмаганлар учун парҳез. Улар кам лекин тез тез овқатланишни яхши кўришади. Уларнинг истаклари келишган бел ва сонга эга бўлишдир.
Парҳез ва машғулот
Бу парҳез фақатгина озмоқчи бўлганлар учун эмас балки абдоминал мускулларини ривожлантириш учун ҳам мўлжалланган.
Кун давомида 450 г.гача сут, 150 г кам шакарли мева шарбати, чой ва кофе (кундалик нормага мос сут билан) ичишингиз керак. Сиз истаганингизча сув ичишингиз мумкин. Парҳез 4 ҳафта давом этиб оҳирида сиз кам ёғли махсулотларни истеъмол қилишингиз керак, калория миқдорини эса кўпайтиришингиз мумкин.
Текис қорин учун машғулотлар:
Қорин мускуллари учун машғулот
Икки қўлингиз билан бўйнингизни ушланг. Оё=ларингизни коътаринг, оънг оёгъингизни =айилтиринг. Нафас олинг ва шу ҳолатда бошингизни чапга кўтаринг ва ўнг оёғингизни ҳам чапга итаринг. Нафасингизни қўйиб юборинг ва оёқларингизни туширинг. Машғулотни 8 маротаба ҳар бир томон учун қайтаринг.
Танангизни кўтариш ва тушириш
Тиззангизда туринг, қайилтирилган қўлларингизда дам олинг, ерга қорнингизни туширинг. Ўзингизни бўш тутинг ва бошланғич ҳолатга қайтинг. Нафас олишни эсдан чиқарманг. Машғулотни 8 маротаба қайтаринг.
Оёқлар ва қўллар тепага
Орқангизда ётинг, қўлларингизни бошингиз орқасига қўйинг, тирсак тепага қаратилиши керак. Секин бошингизни ва оёқларингизни кўтаринг. Кўтарганингизда ор=қангиз кўтарилиши керак эмас. Бошингизни кўтарганингизда нафас олинг, туширганингизда нафасни қўйиб юборинг. Машқни 8 марта қайтаринг.
Текис қоринга эга бўлишга ёрдам берувчи парҳезнинг асоси кунига 3 маҳал кам ёғли таомларни истеъмол қилишдир. Таомлар орасида бошқа овқатларни истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Ман этилган таомлар рўйхати қуйидагилардан ташкил топган: ширинликлар, пишириқлар, ёғлар, пишлоқлар (енгил пишлоқлардан ташқари), қовурилган таомлар ва сосика каби гўштлар.
Кунига 3та соғлом таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади: нонушта, тушлик ва кечки овқат
Меню
Нонушта:
50г жўхори билан 1 чой қошиқ шакар ва 115 г янги мева
Тушлик:
1та қаттиқ қайнатилган тухум ва кам ёғли ёгурт ёки салат билан аралаштирилган сендвич
Асосий таом:
тамадди
саримсоқ ва мята билан янги сабзавотлар
Асосий таом:
мол гўшти ва қўзиқоринли кабоб
ёки
макарон
ёки
товуқ палов
Десерт:
1 та кам калорияли шоколад мусс ёки қулубнай десерт