Офис ишчилари учун диета


Биз сизга очликсиз бир қанча килограм вазндан воз кечишни маслаҳат берамиз. Таомланиш одатларингизни ҳозироқ ўзгартирсангиз яхши бўлади.

Кундан кунга кўпроқ одамлар офисда ишламоқда. Бундай шароитда ишлаоётганлар кам машғулотлар қилиб ўтиргани сабабли семириш ҳщолатлари кўпаймоқда.

Шоколад конфет

Ишхонада одатда ейдиган таомларингиз кофе ва пишириқлар, перашка ёки шоколаддир.
Бошланиш учун бир қанча умумий қоидалар:
1. Ҳамкасбларингиз билан суҳбат қилаётганда ейишни олдини олиш учун нонуштани уйда қилинг.

Ҳақиқатдан ҳам оч қолишни олдини олиш учун эса тамаддини ишга олиб кетинг.
2. Тушлик вақтида салат ёки шўрва ичинг.
3. Асосий таомингизни ишдан кейин уйда истеъмол қилинг. Кечки пайт ишласангиз ресторан ёки барга боришга вақт топинг. Шошилмасдан секин истеъмол қилинг. Франсузлар чиройли қоматга эгалигини сабаби спорт билан шуғулланишлигида эмас балки ҳар бир тишлаган овқатлигидан лаззатланишлигидадир. Ущлашдан аввал мева истеъмол қилинг ёки сабзавот шарбатини ичинг.
4. Таомлардан воз кечманг чунки жуда щам оч =олсангиз жуда коъп ов=атни биттада еб ташлайсиз.
5. Машғулотлар қилишни эсдан чиқарманг. Офисда бўлсангиз ҳам сиз ҳаракат қилишингиз мумкин: елкангиз, белингиз, бошингиз ва бўйнингизларни қимирлатиб туринг. Офис бўйлаб юринг ва ҳамкасбларингизни зиёрат қилинг.
Машғулотлар дастури
-спорт соғлиқ учун яхшидир
Эрталаб:
15 дақиқа елка машғулотлари, 15 тизза машғулотлари

Нонуштадан кейин:
30-60 дақиқа велосипед ҳайданг, ора орада ишга велосипедда боринг.

Кундузи:
30-45 дақиқа тез юринг.

Кечқурун:
Гилам ёки юмшоқ пол устида сакрагич билан 10 дақиқа сакранг.
5 кун учун менюингиз – истаганингизни танланг

Нонушта
Биз сут билан бирга кофе ёки чойни тавсия этамиз, лекин шакар бўлиши керак эмас. Сут, ёгурт ва қатиқ афзалқордир.

Танлаш учун меню:
2 бўлак нон устига қўйилган сариё=қ, 2 бўлак гўшт ва редиска;
сариёқ, 10 г творог пиёз ва бодринг билан 1 бўлак нон;
1та кўп ёки кам қайнатилган тухум, бир бўлак нон билан сариёқ, 1та памилдори;
2 бўлак сариёқ билан нон, 2 бўлак пишлоқ, 2та редиска;
1 бўлак нон билан сариёқ, творог, ёки бир қошиқ мураббо.
Ишингизга таммади учун нимани олишингиз мумкин?
1 та олма; 1 та шафтоли; 1 та кичик банан; 2 та сабзи.
Тушлик
Сабзавот салат: бодринг бўлаги, қалампир, бир қанча редиска, 15 г фета пишлоғи, туз ва муруч қўшинг, аралаштиринг.
Балиқ салат: ёғда 15 г тунес балиғи, яхшилаб қайнатилган тухум, памилдори ва пиёз, зираворлар, аралаштиринг.
Пишлоқ салат: кесилган редиска, пиёз, 4 қошиқ ёгурт ва зираворлар билан аралаштирилган 20 г кам ёғли творог.
Товуқ салат: 10 г товуқни кесинг ва кесилган ананас, олма, 3 қошиқ консерваланган жўхори ва олхўри билан аралаштиринг.

Кечки овқат – уйда ейиш кераклигини эслаб қолинг.
Гуруч ва сабзавотлар: 10 г пиширилган гуручни оловда қовурилган 25 г сабзавотлар ва қўзиқоринлар билан аралаштиринг.
Балиқ ва сабзавотлар: бўлакланган 2 та сабзи, майдаланган пиёз, памилдориларни оловда қовуринг, 15 г балиқ қўшинг, димланг ва зираворлар қўшинг.
Қўзиқоринлар билан гўшт: қўзиқоринлар билан 1та пиёзни қовуринг, 10 г товуқ қиймасини, петрушка, зираворларни қўшинг, гўштдан шарлар ясанг, димланг, бир қошиқ гуруч билан истеъмол қилинг.
Паста ва соус: 10 г пастани пиширинг, пиёз ва саримсоқ билан қовурилган 2 қошиқ памилдори пастасини қўшинг.


Теглар: маслаҳат