Уйда тайёрланган, зарарсиз майонез
- Муаллиф: Malika
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2016-01-04 17:15:24
- 0
- 0
- 9576
Янги йил дастурхонини салатларсиз тасаввур қилиб бўлармиди? Барчамиз бирдек севиб истеъмол қиладиган салатларимизга албатта, маёнез қўшилади. Аммо, диэтолог шифокорлар янги йилда маёнез истеъмол қилмасликни маслаҳат беришади. Чунки унинг таркибидаги кимёвий моддалар ошқозонимизга салбий таъсир қилар экан. Пархезда боълсангиз-ку, маёнезни тушингизда кўраётган бўлсангиз керак? Лекин шифокорлар уйда тайёрланган табиий маёнезни истеъмол қилишни тақиқлашмаган. Сизга табиий маёнезнинг бир нечта рецептини тақдим этмоқчимиз.
Оливедан олинг!
1-усул.
Керакли маҳсулотлар: 1 пиёла ун, 8 қошиқ зайтун ёғи, 3 қошиқдан лимон суви ва тайёр хантал (горчица), 2 чой қошиқ туз, яна шунча шакар ва 3 пиёла сув.
Тайёрланиши: Унимизга бир неча қошиқ сув соламиз. Яхшилаб аралаштириламиз, қумалоқ бўлиши керак эмас. Ўолган сувни ҳам соламиз. Оловга қўйиб, доимий аралаштирган ҳолда қайнатамиз. Оловдан олиб, совутамиз. Зайтун ёгъини шакар, хантал, лимон суви ва туз билан аралаштирамиз. Коъпиртирамиз. Коъпиртириш жараёнида оз-оздан унни қоъшамиз.
2-усул.
Керакли маҳсулотлар: 1 пиёла ўсимлик ёғи, 4 дона тухум сариғи, ярим чой қошиқ шакар ва туз, 250 мл сув ва 1 дона лимон.
Тайёрланиши: 2 та тухум қайнатиб олинади. Банкага пишган, ҳали иссиқ тухум солинади. 2 та пишмаган тухум сариғи солинади. Тухумлар хона ҳароратида бўлиши керак. Шакар, туз, хантал ҳам солиш мумкин. Миксерда бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Ўсимлик ёғи (зайтун ёғи солса ҳам боълади) солинади. Озгинадан, ярим чой қошиқдан, солиб аралаштириш зарур. Соънг, лимон сувини соламиз. Табга коъра сув қуйилади. Ўуюқ, суюқлигини ўзингиз танлаб, камроқ ёки бир оз кўпроқ соласиз. Тайёр!
3-усул.
Керакли маҳсулотлар: 2 та саримсоқ пиёз, 1 та тухум, 200 мл зайтун ёғи ва туз.
Тайёрланиши: Саримсоқ пиёзни тозалаб, икки-уч бўлакга бўламиз. Пиёзни блендерга солиб, тухум ва туз соламиз. Кетидан, зайтун ёғи солинади. Блендер ишга киришсин. Ўарабсизки, ҳаммаси тайёр.
4-усул.
Керакли маҳсулотлар: 150 мл сут, 150 мл зайтун ёғи, қуюқлаштирувчи қўшимча (зираворлар сотиладиган расталарда бор. “Закрепитель” деб номланади) 1 қадоқ, туз, табга кўра хантал ҳамда лимон суви.
Тайёрланиши: Сут ва ёғни миксерда 2 дақиқа давомида аралаштирамиз. Охирида, туз, хантал, лимон суви, қуюқлаштирувчи қўшимча соламиз ва яна 1 дақиқа аралаштирамиз. Тайёр!
5-усул.
Керакли маҳсулотлар: 7 қошиқ сметана, 3 қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ тайёр хантал, 1 қошиқ лимон суви, туз ва мурч.
Тайёрланиши: Ёғ, лимон суви, хантал, туз, мурч яхшилаб аралаштирилади ва сметанага қўшилади. Тайёр!
6-усул. Келинг, ортиқча гапларсиз расмга қаранг. Сақлаб қоъйиш ёдингиздан чиқмасин.
Уйда тайёрланган маёнез музлатгичда 1 ҳафтагача турли хил консервантларсиз, кимёвий воситаларсиз сақланиши мумкин. Кўриб турганингиздек, қимматбаҳо маҳсулотларга мурожаат қилинмайди, 2-3 соат вақт ажратишингиз ҳам шарт эмас. Бир, икки дегунча, таббий маёнезни тайёрлаб қўясиз. БАРЧАГА ЁЎИМЛИ ИШТАЎА!