Ҳавони тозаловчи хона гуллари


Тадқиқот натижалари кўрсатишича, хонадондаги ҳаво кўчадагидан бир неча марта ифлосроқ бўлиши мумкин экан. Турли маиший техника, пластик жиҳозлар, ёғоч қириндисидан ишланган жиҳозлар, линолеум, панеллар, бўёқлар, гулқоғозлар, кир ювиш кукунлари ва тозалаш воситалари — буларнинг барчаси хонадон ва ишхонадаги ҳавони заҳарли бирикмалар — бензол, толуол, фенол, формалдегид, ис гази ва карбонат ангидрид гази, азот оксидлари ва аммиак билан “бойитади”.

Хона ичидаги ҳавони тоза тутишда тувакда ўстириладиган хонаки гулларнинг роли катта. Ўуйида ҳавони тозалашда энг яхши самара берадиган ўсимликларни келтириб ўтамиз.

SHefflera2

Шеффлера (Счеффлера ёки соябонли дарахт), айниқса, чекиладиган хоналар учун мос тушади. У тамаки тутунида бўладиган никотин ва қатронни ўзига сингдириб олади ва унинг таъсирини кесади.

ssindapsus

Тилларанг ссиндапсус (Эпипремнум ауреум ёки потос) ҳавони бензолдан фориғ қилади. Кенг барглар ушбу моддани катта миқдорда сингдириб олади. У жуда тез ўсади, бироқ уни тез-тез суғориш шарт эмас.

dratsena

Драцена (Dracaena) формалдегидни зарарсизлантиради. Бу ўсимлик лак, елим ва ёғоч қириндисидан ясалган жиҳозлар ажратадиган формалдегиднинг заҳарли газларини йўқ қилади.

Chlorophytum comosum variegatum

Хлорофитум (Члоропҳйтум ёки гултож) (машиналар ажратадиган) ишланган газларни самарали тарзда ўзига ютади. Шу туфайли у пастки қаватларда яшайдиган кишилар учун жуда зарурдир.

1249021032_xamedoreya

Нафис хамедорея (Чамаэдореа элеганс ёки хона палмаси) ҳавони намлантиради ва пластмасса ажратадиган моддаларни филтрлайди.

plyushch

Печакгул (Ўедера ҳелих) ва бенжамина фикуси (Ficus бенжамина) ҳавони тозалаш бўйича рекордчилар ҳисобланади.

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Улар формалдегид, банзол ва аммиак каби кўплаб заҳарли моддаларни сингдириб олади. Фикус, шунингдек, ҳаводан чангни бартараф этади.


Теглар: ҳаво тозалаш