Баҳорги депрессияни енгишга ёрдам берадиган 7 та маҳсулот


Ва ниҳоят баҳор ҳам келди, аммо сизнинг кайфиятингиз барибир тушкун, уйқу билан боғлиқ муаммоларингиз борми? Баҳорги депрессияни бекорга витаминлар ва бошқа фойдали моддалар етишмовчилиги билан боғлашмайди, бундай вақтда истеъмол қилиш керак бўлган баъзи маҳсулотлар бор.

Пишлоқ

“Бахт гормони” ёхуд серотонин кайфиятга бевосита таъсир қилади (ушбу модда асаб тизими ишида қатнашади). У эса, ўз навбатида, одам организмида триптофан деб аталувчи аминокислотадан ҳосил бўлади. Одам организмида триптофан ишлаб чиқарилмайди, у ташқаридан, овқат орқали киради.

Сут маҳсулотлари — жуда оддий, шу билан бирга, триптофан, шунингдек, серотонин фаолияти учун муҳим бўлган кальцийнинг ҳам бой манбасидир. Творог, сут истеъмол қилиш мумкин, бироқ бу борада, айниқса, қаттиқ пишлоқлар жуда самарали.

Триптофан, шунингдек, мелатонин — уйқу-уйғоқлик ритмлари учун жавобгар бўлган гормоннинг вазифадоши ҳам ҳисобланади. Айнан шу туфайли уйқусизлик ва ёмон кайфият ўзаро боғлиқдир.

Денгиз маҳсулотлари

Қизил икра таркибида триптофан сақлаш бўйича етакчи деса ҳам бўлади, бироқ бу маҳсулотни истеъмол қилиш учун ҳаммада ҳам имконият йўқ. Шунинг учун рационга балиқнинг ёғли турларини қўшиш зарур.

Ушбу маҳсулотлар политўйинган ёғ кислоталари, калий каби серотониннинг тўғри ажралиб чиқиши ва унинг одамга таъсир қилиши жараёнида қатнашадиган моддаларга эга.

Ёнғоқлар ва шоколад

Ёнғоқлар, айниқса, ер ёнғоқ ҳам “кайфиятни яхши қилиш” учун зарур моддалар манбаси ҳисобланади. Худди шу нарса шоколадга ҳам тааллуқли.

Какао қанчалик кўп бўлса, шунча яхши — шунинг учун шоколаднинг қора турларини танланг. Шунингдек, шоколад психологик таъсирга ҳам эга, бу, айниқса, булутли кунларда уни иссиқ ҳолда истеъмол қилганда билинади.

Какао донларида магний ҳам бор, у стрессни камайтиради. Мутахассислар фикрича, асал, мураббо, аччиқ шоколад, қуруқ меваларни ҳам шиддатли ақлий ёки жисмоний меҳнатда рационга киритиш керак. Бироқ уларнинг миқдори кунлик овқатланиш калориясининг 10 фоизидан ошмаслигига эътибор беринг — бу кунига 50—60 грамм ширинлик демакдир.

Товуқ гўшти

Триптофан ҳайвон оқсилларида ўсимлик оқсилларидагига қараганда анча кўп. Товуқ гўшти кўплаб фойдали хусусиятлари, жумладан, парҳез билан боғлиқ афзалликлари билан бир қаторда, Б гуруҳидаги витаминлар ҳисобига асаб тизимини мустаҳкамлаш хосиятига ҳам эга. Оқ гўшт таркибига эса А, С ва Е витаминлари ҳам киради. Тухум ҳам (айниқса нонуштага) айни муддао бўлиши мумкин. У нафақат кайфиятни кўтара олади, балки узоқ вақтга очлик ҳиссини енгишга ёрдам беради.

Мевалар

Апельсин, лимон, грейпфрут ва мандарин каби мевалар, мутахассислар сўзларига кўра, эфир ёғларига эгалиги туфайли умумий саломатликка ижобий таъсир кўрсатади ва организмни тетиклантиради. Триптофан манбаси сифатида мева ва сабзавотлар юқорида санаб ўтилган маҳсулотлардан ортда қолса-да, улар витаминларга бой ҳисобланади, витаминларга эса организм баҳорда кучли эҳтиёж сезади.

Ёрмалар

Асаб тизими учун В гуруҳидаги витаминлар муҳим, уларнинг манбаларини бутун донли (янчилмаган) ёрмаларда топиш мумкин. Улар, шунингдек, бош мия иши учун зарур бўлган секин углеводлар манбаси ҳам ҳисобланади. Гречка, сўк, кепаклар асаб тизими нормал ишлаши учун ҳамда магний манбаси сифатида муҳимдир.


Теглар: саломатлик