Қуритилган араб ҳурмосининг сеҳри
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2016-04-22 10:37:23
- 0
- 0
- 7286
Ушбу маҳсулотни қадимдан ота-боболаримиз еб келишган. Рамазон ойида ушбу ажойиб мева билан оғизни очиш одат бўлиб қолган. Унинг қандай сеҳри бор?
Арабча ҳурмо минерал ва витаминларга бой мевадир. Унинг таркибидаги организмга керакли 23 дона аминокислота бошқа меваларда учрамайди. Арабча ҳурмони доимий равишда кунига камида 3-4 дона еб юрилса, кўп касалликлардан ҳоли бўлиш эҳтимоли ошар экан.
Демак, арабча ҳурмо нимага фойдали?
- Юрак, буйрак ва жигарга куч беради;
- Организмнинг кислота балансига ижобий таъсир кўрсатади;
- Қонсизликда фойдали;
- Иммунитетни оширади;
- Ичак микрофлорасини яхшилайди;
- Ўпка фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Йўтал пайти балғамни чиқаришга ёрдам беради;
- Чарчов, узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг организмга қуч-қувват беради;
- Саратон касалликлари ривожланиш хавфини пасайтиради;
- Инсон мия фаолиятини яхшилайди.
Арабча ҳурмони қанд касаллиги бор беморларга эҳтиёткорлик билан ейиш тавсия этилади.