Ўзимизни яхши кўра бошлашимиз учун 7 қадам


Бахт нима эканлигини тўлиқ ҳис этиш учун ўзимизни ҳурмат қилиш ва яхши кўришни ўрганишимиз керак. Қуйидаги 7 та оддий маслаҳат ўзингизни яхши кўриш борасида бироз илгарилашга ёрдам беради.

  1. Ўзингиз ҳақингизда фақат яхши нарсаларни гапиринг

Ҳазил ёки киноя маъносида ҳам ўзингиз ҳақингизда ёмон гапларни гапирманг. «Қанақа эси пастман-а, ҳамённи уйда қолдирибман», «Бунча ношудман-а, идишни синдириб қўйдим». Биз тез-тез юқоридаги каби жумлаларни такрорлаб турамиз. Бироқ онг остимиз уни айни ҳақиқат сифатида қабул қилиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Онг остига ҳазил туйғуси хос эмас, шунинг учун у барчасини тўғридан-тўғри қабул қилади. Шу сабабдан ўзингизга нисбатан баҳонгизни тушурмаслик учун ўзингизни ёмонлашдан тилингизни тийинг.

  1. Доим танқиднинг ўрнини босувчи жиҳатларни топинг

Биз ўзимизни танқид қилишни хуш кўрамиз. Айниқса, ойнага қараган пайтларда. Яхшиси диққат-эътиборимизни устун жиҳатларимизга қаратайлик. Масалан, сочларим сийрак, лекин майин ва чиройли кўринади… Танқид қилиш одатини бутунлай ташлагунча, ҳар бир танқидий қараш учун битта афзалликни топишни ўрганинг.

  1. Ўзингизни мақтанг

Ҳар куни кечқурун кун давомида қилган яхши ишларингиз учун ўзингизни мақтаб қўйинг. Ҳаттоки, кичик ишлар ва ютуқлар учун ҳам. Мақтов натижасида ўзингизга нисбатан берадиган баҳонгиз ҳам ортиб боради.

  1. Ўзингиз учун вақт ажратинг

Кун давомида фақат ўзингиз учун ажратишингиз мумкин бўлган вақт топинг, ҳеч бўлмаганда 20 дақиқа. Бунинг натижасида кайфиятингиз сезиларли даражада кўтарилганлигини пайқайсиз.

  1. Ўзингиз учун пул сарфланг

Бу кўп пул сарфлаш кераклигини англатмайди. Оз-оздан бўлса-да, мунтазам пул ажратинг. Сиз бунга лойиқсиз!

  1. Ўзингизни парвариш қилинг

Терингизни парвариш қилинг, маникюр, педикюр ва сартарош хизматидан фойдаланинг. Ўзига қараган аёл ўзини доим гўзал ҳис қилишини унутманг!

  1. Ҳаётингизга севимли ишни киритинг

Бу бирор иш ёки севимли машғулот – хобби бўлиши мумкин. Ўзингизга ёққан соҳа ёки йўналишда ўз имкониятларингизни рўёбга чиқаринг. Бу ўзингизга бўлган муносабатингизни ўзгартиради.


Теглар: маслаҳат