Вақтингиз ва пулингизни тежанг – музлатиб сақласа бўладиган 15 та маҳсулот
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2016-05-10 14:56:52
- 0
- 0
- 8753
Ёз пишиқчилик фасли. Бу пайтда қуёш нурларидан баҳра олиб пишган маҳсулотлар витаминларга жуда бой бўлади. Шунинг учун, бозорларимизда бу пайтда қишдагига нисбатан арзончиликни кузатамиз. Шундай экан, ўзингиз севган маҳсулотни ёзда кўпроқ сотиб олиб , қишнинг изғирин совуқларида ҳам иссиқхоналарда ўсган маҳсулотни эмас, балки қуёш нурларига тўйинган, витаминларга бой бўлган ҳолатида мазза қилиб тановвул қилишингиз мумкин. Бу нафақат ўзингиз учун, балки фарзандларингиз учун ҳам жуда фойдалидир. Бунинг йўли қандай дейсизми? Бунинг йўли жуда осон.
Биз одатда, музлатгич музхонасида сабзавотлар, гўшт ва балиқ маҳсулотларини сақлашга ўрганганмиз. Яна шундай маҳсулотлар ҳам борки, уларни узоқ вақт фойдали хусусиятларини йўқотмаган ҳолда ўз музлатгичингизда сақлашингиз мумкин.
Қўйида шу маҳсулотлар ва уларни қандай музлатгичда сақлаш бўйича маълумот берамиз:
-
Мевалар
Меваларни энг яхши музлатиш усули бу меваларни бутунлигича ёки майда бўлакларга бўлиб пергамент қоғози устида ёки баркашга териб музлатилади ва музлагандан сўнг, уни халтачаларда солиб қўйишингиз мумкин.
Олма, нок, шафтоли, ўрик, қовун, узум ва бошқа меваларни шу каби музлатиб, бир неча ойлаб сақласа бўлади.
-
Пишлоқ
Сиз пишлоқнинг катта бўлагини музлатгичда сақлашингиз мумкин, лекин уни музлатилганда ёрилиб кетмасилиги учун аввал эритиб олиш зарур. Агар сиз музхонага пишлоқни майдалаб қўйишни истасангиз, пишлоқ бўлаклари бир бирига ёпишиб кетмаслиги учун, уни идишга бир чой қошиқ жўхори крахмали ёки ун билан аралаштиришингиз керак бўлади.
Агар сиз қирғичдан ўтказилган пишлоқни хуш кўрсангиз, унда пармезан пишлоғидан катта қисмини сотиб олиб, уни ошхона комбайнида майдалаб, махсус музлатиш халталарига ўраб музхонага қўйишингз мумкин. Бу ҳолатда уни узоқ вақтга, бир неча ойлаб сақлашингиз мумкин. Истеъмол вақти келганда контейнерни ёки махсус музлатиш халтани озроқ очиб ичидан бир, икки қошиқ пишлоқни бемалол олиб ишлатишингиз мумкин.
-
Гуруч
Гуручни қайнатиб пишириб, баркашга ёки пергамент қоғозига ёйиб музлатиб қўйиб, музлагандан сўнг махсус халтачага солиб сақлаш мумкин. Керакли пайтда гуручни турли хил овқатларга солиб,бирдан истеъмол қилсангиз бўлади. Музлатилган гуручни запеканкалар, суюқ овқатлар учун ишлатсангиз ҳам бўлади.
-
Сут
Сут тез айниб қоладиган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Лекин сутни ҳам музхонада кўпроқ сақлашнинг иложи бор. Бунинг учун, сут солинадиган идиш каттароқ бўлиши керак, чунки суюқликлар музлаганда кенгаяди. Истеъмолдан олдин сутни эритиб, яхшилаб чайқатиш лозим.
-
Нон ва нон маҳсулотлари
Нон ва нон маҳсулотларини ҳам музхонада сақлаш мумкин. Нонни олдин музлатиб, сўнг микротўлқинли печда кечаси билан қўйиб қўйсангиз, эрталаб яна юмшоқ ҳолига қайтади. Барча нон маҳсулотларини, бемалол, шу тарзда узоқ вақт сақлашингиз мумкин.
-
Хамир ва хамир маҳсулотлари.
Хамирни музлатишдан олдин, ўртача катталикдаги зувалаларга бўлиб, махсус музлатиш халтачаларига солиб, сўнг музхонага жойлашингиз мумкин. Бундан ташқари қолган хамир маҳсулотларини ( печенъе, булочка, қатлама хамирлари каби) эса музхонага жойлашингиздан олдин, ўзингизга кераклича бўлакларга бўлиб, сўнг жойлаганингиз маъқул. Чунки, хамирингиз керак бўлган пайтда ишлатиш ўзингизга қулай бўлади.
-
Картошка пюреси
Картошка пюресини музқаймоқ шарларича ҳолига келтирилади яъни юмалоқланган пюрени пергамент қогози тўшалган патнисга териб, сўнг музхонага қўйсангиз бўлади. Музлагандан сўнг, халтачага солиб, зарур пайтда олиб ишлатишингиз мумкин. Бу ҳолатда пюрени камида 2 ой давомида сақлашингиз мумкин.
-
Маринадланган гўшт.
Гўштни маринад қилиб, музлатиш учун халтачага солиб, музхонага жойланг. Гўштни кўздан кечирганингизда агар у музлаган бўлса, демак, тайёр.
-
Жўхори
Жўхорини музлатиш жуда осон, Бунинг учун, уни баргларидан тозаламаган ҳолда, тўғридан-тўғри музхонага жойлаймиз. Қачон сизга жўхори керак бўлиб қолганда, 5 дақиқа микротўлқинли печда барглари билан бирга қиздириб оласиз.
Жўхорининг барглари жўхори доналарини ҳимоя қилиб туради ва бундай ҳолатда у янгилигича сақланади.
-
Сок
Сокни музлатишнинг биргина қоидаси, худди сут каби кенгроқ идишга жойлаштиришдир. Чунки, музлаган ҳолида у кенгаяди.
-
Лимон соки, лайм ва лимон седраси
Лимон ва лаймни сиқиб, сувини муз қолипларига солиб, музхонага жойлаймиз. Энди сиз хоҳлаган пайтингизда, янги ситрус мевали сокка эга бўлдингиз. Лимон седрасини ҳам, худди шу тарзда музлатамиз. Зарурият туғилганда, бемалол олиб ишлатишингиз мумкин.
-
Кўкатлар.
Ёзда ўсган ва музлатилган кўкатларнинг таркибида С витамини қишда, иссиқхонада ўсган янги кўкатлардан 2 баробар кўп бўлади. Музлатилган кўкатларни бир йилгача сақлаш мумкин. Кўкатни музлатиш учун, ўрамларидан ечмаган ҳолда ювилади ва сочиқ ёрдамида суви шимдирилади, сўнг музхонага қўйилади. Кўкатлар 2 соатда музлайди, кейин уни полиетилен халтачаларга солиб, яна музхонага қўйилади.
-
Сабзавот бўлаклари
Помидор, пиёз, булғор қалампири, аччиқ гармдори, гулкарам ва қўзиқорин каби сабзавотларни бўлакларга бўлиб, музлатиб, кейин махсус халтачаларга солиб қўйишингиз мумкин. Музлатилган сабзавотларни 8 ойдан 12 ойгача сақлаш мумкин.
-
Пироглар
Олмали пирог пиширдингизу, унинг яна катта қисми ортиб қолди. Хавотир олишингизга ҳожат йўқ, чунки пирогларни ҳам бир неча ойга музлатиб қўйишнинг иложиси бор. Бунинг учун «Музлатич учун қоғоз» олинг ва пирогни ўраб музхонага жойланг. Пирог ейишни истаганингизда уни олиб, газ печида (150 градусда) 2 соатга қўйиб олинг.
-
Картошка чипсилари
Сиз картошка чипсиларини хуш кўрасиз, шунинг учун уларни тез-тез харид қиласиз, ёки уйингизда доим бўлишини хоҳлайсиз. Уларни сотиб олганингизда қандай пакетга ўралган бўлса, худди шу ҳолатда музлатишингиз мумкин. Улар музлагандан сўнг, музлатилмаган чипсилардан ҳам маъзалироқ таъмга эга бўлади.