Нокнинг шифобахшлиги
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2016-06-28 16:50:12
- 0
- 0
- 6372
Нок шифобахш мевалардан бири бўлиб, одамнинг чанқоғини босувчи,
кайфиятини кўтарувчи хусусиятга эга. Уни овқатдан 30 50 дақиқа кейин
истеъмол қилиш лозим.
Нок юрак-қон томир тизимини тетиклаштириб, буйрак ва пешоб пуфаги
яллиғланишининг олдини олади. Шунингдек, жигар ва қандли диабет
касалликларида, семизликнинг олдини олишда кунига 3 4 дона яхши пишган
нокдан тановул қилинса, шифо бўлади. Агар беморнинг қон босими
кўтарилса, бир пиёла қуритилган нок ва ўрик мевасини аралаштирган ҳолда
устига сув солиб, ўрта оловда қайнатилади ҳамда тиндириб қўйилади. Сўнг
ундан ҳар куни 3 4 маҳал ярим пиёладан ичиш лозим.
Бод касаллиги безовта қилганда ҳам унинг дамламаси фойдалидир. Бунинг
учун қуритилган, майдаланган нокдан 2 чой қошиқ олиб, устига 1 пиёла
қайноқ сув қуйилади. 2 соат давомида тиндирилгач, кунига уч маҳал 1 2
ошқошиқдан ичилади. Холесистит (ўт пуфаги яллиғланиши)да ҳар куни
наҳорда бу мевадан икки дона тановул қилиш ёки ёввойи нокдан
тайёрланган, шакар солинмаган шарбатидан ичиш яхши фойда беради.