Доно беканинг 10 қоидаси


Яхши бека деган номга сазовор бўлиш барча аёлларнинг орзуси. Азиз опа-сингиллар, дугонажонлар, сиз ҳам бунинг ҳа­ракатида бўлсангиз, бизнинг маслаҳатларимизга қулоқ тутинг. Қуйида оилавий бахтга элтувчи бир неча сирлардан бохабар қилмоқчимиз.

  1. Доно бекага вазминлик, вафодорлик тушунчалари хос. У оиласининг тинчлигини доим биринчи ўринга қўяди. Оиласидаги муҳит («об-ҳаво») кўп жиҳатдан ун­га боғлиқлигини жуда яхши тушунади ва шунга кўра йўл тутади.
  2. Оила ҳамжиҳатлик демакдир. Никоҳ муҳаббат, бир-бирини тушуниш ва ўзаро ҳурмат асосида қурилиши кераклигини ёдда тутинг.
  3. Оилангизда орзулар уйғунлигини яратинг. Оила қуриш гўёки янги бинонинг қад кўтариши ка­би. Турмушингиз давомида содир этган ҳар бир ҳаракатларингизни мана шу бино асосига қўйилаётган ғиштларга ўхшатиш мумкин. Бино қанчалик мустаҳкам бўл­са, унда шунча узоқ вақт яшайсиз.
  4. Аёл киши табиатан ижодкор эканлигини унутманг! Ҳаётингизнинг ҳар бир кунини унутилмас, турли ёрқин ранг­лар билан безашга ва уйингизда доим хушкайфият бўлишига ҳа­ракат қилинг.
  5. Ҳиссиётларга эрк берманг! Оқила бека ға­забни кўрсатиш тарбиясизликнинг бир кўриниши эканини, ҳеч қа­­­чон, ҳеч қаерда бунга йўл қўймаслик кераклигини яхши билади. Борди-ю, қалбида бундай ҳис пайдо бўлса, шу муаммони бартараф этиш чорасини излашга тушади.
  6. Оқила бека кечиримли бўлади. Ҳамма ҳам ҳаёти давомида хатога йўл қў­йиши мумкин, бу ҳолат турмуш ўртоғингизда ҳам бўлиши табиий ҳол.
  7. Сабрли бўлинг! Сабр-тоқат — инсондаги энг улуғвор фазилат. Сабр ўринсиз ҳолатлардан, кераксиз гап-сўзлардан сақлайди.
  8. Оқила аёл ўзига ва атрофдагиларига қувонч улаша олади. Барча нарсалардан, ҳатто жу­­­­­­да кичик нарсалардан ҳам яхшилик излайди.
  9. Борича қабул қилишни ўрганинг. Унутманг, инсонлар ўз туйғуларини турлича ифода этишади. Турмуш ўртоғингиздан ўзингиз истаган тасаввурингиз даражасидаги ҳаракатларни кутманг. Унинг сизга бўл­ган муносабатини қадрига етинг.
  10. Ўрнингизни билинг. Ҳақиқий бека ҳеч қачон турмуш ўртоғи билан муносабатларда етакчилик қилиш учун рақобатлашмайди. У умр йўлдошига нисбатан ҳурматда бўлади ва ҳеч қачон унга шахсий мулкига қарагандек қа­рамайди. Ҳар қандай эркак аёлининг назокатли, ёқим­ли, ҳа­ёли бўлишини исташини унутманг.

Демак, яхши бека доимо:

  • Кирим ва чиқимларини назорат қилади. Бу қачон ва қанча сарфлаганини аниқ билиш имконини беради.
  • Кутилмаган меҳмонлар ташриф буюрганида ҳам, шошиб қолмайди. Уларни тезда мазали ­таомлар билан сийлайди.
  • Ошхонада янгиликлар яратишга ҳаракат қилади, бу билан ҳар сафар яқинларини хушнуд этади.
  • Яхши беканинг турмуш ўртоғини ҳар куни иссиқ, кечки овқат кутади.
  • Уйида эрта учун ҳам етарлича маҳсулотларни ғамлаш ҳақида ўйлайди. Катта харидлар қилмоқчи бўлса, олдиндан оз-оздан пул йиғиб боради.
  • Уй саранжомлаш унинг ҳар кунлик юмушидир.
  • Яхши уй бекаси барча жиҳозларини жой-жо­йида сақлайди, ҳатто ан­ча вақтдан бери ишлатилмаётган буюмларни қа­ерда эканлигини ҳам яхши билади.
  • Вақтни тўғри тақсимлашни ўрганинг. Ўзингиз учун ҳар куни эрталаб ҳеч бўлмаганда 15-20 дақиқа вақт ажратинг.

Теглар: маслаҳат