Уй бекалари учун


Сметана...

Агар пишириқ хамирига сметана ишлатаётган бўлсангиз, тухум оқини қўшиб, кўпиртиринг. Совуқ идишда тухум оқи ва сметана яхши кўпиради.

Пишлоқ...

Тўғралган пишлоқ бўлакларини ликопчага солиб, озгина шакар сепинг. Кейин устидан ликопчани ёпиб сақланг. Шунда у янгидек туради, суви қочиб, қуриб қолмайди. Пишлоқ юмшоқ ва янгидек бўлиши учун уларни сутга солиб олиш ҳам мумкин.

Оширилган хамир...

Пишириқлар юмшоқ ва яхши кўтарилиб пишиши учун оширма хамирга қайнатиб, қирғичдан ўтказилган картошка қўшинг. Масалан, 1 кг. унга 2-3 дона қайнатилган картошка қўшиш мумкин.

Гўшт...

Гўштни газ печида пишираётганда унинг шўрва ёки қайнаган сув қуйиб туринг. Совуқ сув қуйсангиз, қаттиқ бўлиб пишади.