Кислородли коктейлнинг инсон организми учун фойда ва зарарлари


Енгил ичимлик ҳисобланган кислородли коктейл кислород етишмовчилигига қарши курашиш воситаси сифатида тиббий муассасалар, даволаш санаториялари, ўқув муассасалари ва болалар боғчаларида қўлланиб келинмоқда. Ичимлик камқонликни даволаш, шунингдек, унинг олдини олишнинг ишончли воситаси сифатида катта муваффақият билан қўлланилмоқда.

Кислородли коктейл. Бу нима?

Унинг муаллифи россиялик академикдир. Кислородли коктейлнинг асоси табиий шарбатдан иборат бўлиб, унинг таркибига мевалар эти ҳам, турли қўшимчалар ҳам қўшилмайди. У ўтлар ёки минерал сув асосида тайёрланиши мумкин, муҳими унинг махсус қурилма ёрдамида кислород билан яхши таъминланишидир. Таъкидлаш жоизки, кислородли коктейлнинг таъми ва ҳиди ўзига хосдир, айнан шунинг учун у каттаю-кичик хуш кўрадиган ичимликка айланган.

Кислородли коктейлнинг фойдали хусусиятлари:

– Коктейлни бир курс қабул қилиш (10 кун давомида мунтазам биттадан коктейл ичиш) организмнинг витаминлашган ва минерал моддалар, кислород порцияси тўплами билан бир вақтнинг ўзида тўйинишига олиб келади;

– Кислородли коктейлни бир марта истеъмол қилиш инсон организми умумий аҳволини самарали нормаллаштириб, чарчоқни бартараф этади;

– Коктейл сурункали чарчоқ, доимий уйқусизлик ва ҳаётга нисбатан лоқайдсизлик ҳолатларида жуда фойдали ҳисобланади;

– Ичимликни мунтазам истеъмол қилиш турли респиратор хасталикларга тез-тез чалинишнинг олдини олишда ёрдам бериши исботланган;

– Уни бир курс қабул қилиш барча алмашув жараёнларини фаоллаштириб, томирларнинг қон билан таъминланишини яхшилаб, организм иммун кучларини мустаҳкамлаб, асаб бузилишларига қаршилигини оширади;

– Кислородли коктейллар мутахассислар томонидан ёш болаларга улар фаол ўсаётган даврда, ёмон экологик шароитга эга бўлган шаҳарлар аҳолисига, шунингдек, асаб бузилишларидан азият чекувчи беморларга тавсия этилади.

Кислородли коктейлнинг зарари

Кислородли коктейл сифатсиз тайёрланган тақдирда инсон организмига зарар етказиши мумкин. Шунинг учун уни харид қилишдан аввал унинг таркибига нималар киришини аниқлаб олишингиз керак. Масалан, хом тухум оқи сальмонеллёзга чалиниш эҳтимоли туфайли киши соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкин.

Кислородли коктейлни нотўғри истеъмол қилиш ҳам организм учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ичимликни истеъмол қилишнинг тўғри йўли — уни кичкина қошиқча билан истеъмол қилиш. Агар у ичимлик ичиш учун мўлжалланган трубочка ёрдамида ичилса, қизилўнгач шиллиқ пардасини куйдириши мумкин.

Қуйидаги хасталиклари мавжуд кишиларга уни ичиш қатъий тақиқланади:

– Сийдик ёки ўт пуфагида тоши бўлган;

– коктейл таркибидаги моддаларга аллергияси бўлган;

– астма (кучайган босқичда);

– нафас олиш билан боғлиқ етишмовчилик;

– ошқозон-ичак трактининг баъзи касалликлари (яра ва ошқозондаги узилишлар).

Кислородли коктейлнинг бўлажак она ва унинг фарзанди учун фойдаси беқиёсдир. Бироқ уни мустақил равишда ичишдан аввал аёллар албатта ўз даволовчи гинекологи билан маслаҳатлашиши лозим.


Теглар: саломатлик