Ичимликларнинг фойдаси ҳақида биласизми
- Муаллиф: Malika
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-09-17 10:39:59
- 0
- 0
- 12430
Соя сути Фойдаси: юрак қон-томир касалликлари пайдо бўлиши хавфини камайтиради. Соя сути таркибидаги озуқа толалари ва оқсиллар организмдаги "ёмон" холестерин ва триглицеридлар даражасини пасайтиради. Аммо, агар сиз сигир сутини соя сутига тўлиқ алмаштиришни истасангиз, сизга калций ҳамда А ва Д витаминлари етишмай қолиши мумкин. Бу ҳолда ушбу микроелементлар билан бойитилган соя сутини харид қилсангиз бўлади. Сояда фитоестрогенлар бор бўлиб, улар кўкрак саратони пайдо бўлиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар оилангизда кимдир бу касаллик билан оғриган бўлса, унда соя сутини истеъмол қилиш борасида шифокор билан маслаҳатлашган маъқул. Калориялар: 250 гр маҳсулотда 81 ккал.
Иссиқ шоколад ёки какао Фойдаси: кайфиятни яхшилайди ва юрак қон-томир касалликлари пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Хўш, мазкур маҳсулотга нималар фойдали хусусиятларни беради? Какаода ҳужайраларни эркин радикалларнинг таъсиридан ҳимоя қиладиган кўп миқдорда полифеноллар мавжуд. Иссиқ шоколадни истеъмол қилиш серотонин гормони ишлаб чиқарилишини оширади, унинг организмда кам миқдорда бўлиши эса кайфиятга ёмон таъсир қилади. Калориялар: 250 гр тайёр маҳсулотда тахминан 195 ккал ва кукунли аралашмада 115 ккал бор.
Тузсиз помидор шарбати Фойдаси: саратон касаллигининг кўпгина шаклларидан ҳимоя қилади. Маълумки, янги узилган помидорни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларда ликопен моддаси помидорнинг ўзига қараганда кўп миқдорда бўлади. Ликопен қуйидаги органлар саратони пайдо бўлиши хавфини камайтиради: оғиз бўшлиғи, ўпка, ошқозон, жигар, кўкрак безлари, бачадон бўйинчаси, тўғри ичак. Бундан ташқари, ликопен юракни эркин радикалларнинг таъсиридан ҳимоя қилади ва бу билан юрак қон-томир касалликлари пайдо бўлиши эҳтимолини камайтиради. Калориялар: 250 г маҳсулотда 3 ккал мавжуд.
Клюква шарбати Фойдаси: милк касаллигининг олдини олади, сийдик йўллари инфекцияларига қарши ёрдам беради. Аммо шарбатда кўп ҳолларда қанд моддаси бўлади, шу боис қандсиз 100% шарбатни танланг ёки уни кунига фақат бир стакандан ичинг. Калориялар: 250 гр маҳсулотда 140 ккал мавжуд.
Апелсин шарбати Фойдаси: шарбат таркибидаги Ц витамини иммунитетни оширади, кўплаб касалликлардан ҳимоя қилади, шу жумладан катаракта ва саратон хасталигидан ҳам. Апелсин шарбати ҳомила ривожидаги бузилишларнинг олдини олишда зарур бўладиган фолий кислотасининг манбаи ҳисобланади. Калориялар: 250 гр маҳсулотда 115 ккал мавжуд.
Ушбу ичимликлар соғлом ҳаёт тарзи ва мувозанатлаштирилган овқатланишнинг ажралмас қисми ҳисобланади.