Банан — тушкунликка қарши самарали воситадир


  • Банан тушкунликка қарши самарали воситадир. Чунки унинг таркибида кўп миқдорда триптофан моддаси бўлиб, у организмда серотонин – бахтиёрлик гормонини ишлаб чиқаради. Шунинг учун банан еб, кайфиятни осонгина кўтариш мумкин.
  • Банан, ҳаттоки, чақалоқларда ҳам аллергия бермайдиган мева ҳисобланади.
  • Суякларни мустаҳкамлайди. Бананлар организмдаги кальцийни ушлаб қолади. Бу, айниқса, қаҳва ичишни ёқтирадиганлар учун муҳимдир, чунки қаҳва организмдан кальцийни ювиб чиқаради.
  • Ичак микрофлорасини яхшилайди. Банан еганда асосий овқат билан организмга тушувчи унинг таркибидаги ферментлар туфайли овқат тезроқ ҳазм бўлади.
  • Бу мева ич қотишидан азият чекувчилар учун жуда фойдали. Уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш сизни бу муаммодан халос этади.
  • Жиғилдон қайнаши муаммосини бир дона банан билан бартараф этиш мумкин!
  • Банан истеъмол қилганда у ошқозон деворларини ўраб олади ва шу тариқа уни ошқозон шиллиқ пардасини агрессив моддалар ва озуқадаги кислоталардан сақлайди. Бу эса ошқозондаги яраларнинг битишига ва тўқималарнинг тез тикланишига ёрдам беради.
  • Бу мева таркибида калий моддаси кўп миқдорда бўлиб, жисмоний машғулот билан мунтазам шуғулланувчиларга оёқ мушаклари тортишиб қолиши ҳолатларининг олдини олишда ёрдам беради.
  • Яхши қувват манбаи! Жисмоний меҳнат билан шуғулланиш олдидан банан истеъмол қилисангиз, ишингиз униши турган гап. Банан организмдаги шакар миқдорининг тез кўтарилишига йўл қўймайди ва танадаги қувват кетмайди.
  • Банан аёллар учун фойдали. Банан таркибидаги серотонин ҳайз кўриш даврида аёлларнинг ёмон кайфият ва ёқимсиз ҳолатлардан ҳоли бўлишларига ёрдам беради.