Шифобахш асални кунига тановул қилишнинг 6 фойдаси
- Муаллиф: Malika
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2017-02-23 17:25:32
- 0
- 0
- 9591
Асал қадим замонлардан инсон танаси учун энг фойдали маҳсулотлардан бири ҳисобланган. Таркибида зарурий ферментларнинг юқори миқдори ва табиий асалнинг қаришни секинлаштириш қобилияти, шифобахш хусусиятлари уни супертаом сифатида қадрланишига асос бўлган. Ҳозирда, бизлар аждодларимиз риоя қилган табиий овқатланиш қоидаларини тиклашга уринмоқдамиз. Шундай экан, ҳар куни асал (албатта табиийсини) истеъмол қилишни кундалик ҳаётингизга жорий қила олсангиз, қандай ижобий натижаларга эришиш мумкинлиги борасида маълумотларни тақдим этамиз.
Терингиз тозаланади. Асал табиий антиоксидант ҳисоблангани боис, тананинг ортиқча токсинлардан холи бўлишига ёрдам беради. У ўзининг антибактериал хусусиятларига кўра, терингизни софлаштиради ва тиниқлаштиради.
Вазн ташлашни истаганлар ҳам асал тановулини ҳаётларига татбиқ этишлари мумкин. Асалдаги шакар, бизлар истеъмол қилувчи оқ шакар ёки қанддан фарқ қилади. Шундай экан, шоколад ёки ширин газли ичимликлар ўрнига асал ейишга ўрганинг. Натижасини тезда пайқайсиз.
Қон таркибидаги шакар миқдорини камайтиради. Асал ҳақиқатдан ҳам катта миқдорда шакарга эга. Аммо, фруктоза ва глюкозанинг ажойиб мутаносиблиги сабабли, инсон танаси қондаги шакар миқдорини мустақил равишда бошқара олади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бунга қўшимча равишда, танадаги холестерин миқдори камаяди.
Асалдаги флавоноидлар (инсон танасига таом таркибида тушиб, кўплаб ферментлар фаоллигига ижобий таъсир кўрсатади, шу сабабли халқ ва расмий табобатда кенг қўлланилади) ва антиоксидантлар юрак-қон касалликларининг олдини олишга ёрдам беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, асал холестериннинг оксидланиш жараёнини секинлаштиради, шу билан инсультга учраш эҳтимолини жиддий равишда камайтиради.
Асални илиқ сувга аралаштириб истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш тизимидаги токсинлар ва зарарли чиқиндиларни ювишнинг энг самарали усулидир. Бу эса уй шароитида танани тозалашнинг энг арзон ва оддий йўлидир.
Асал инсон иммунтизимига ажойиб таъсир кўрсатиши билан ҳам ўзига хосдир. Асосийси, бунда сиз соф, органик (табиий), витамин ва минераллар, ферментларга бой асални харид қилинг. У сизни кўплаб салбий бактериялардан асрашига кафолат берамиз.