«Модерн» ошхона
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Шинам уй
- 2015-09-18 11:43:45
- 0
- 0
- 12687
Замонавий дунёда дизайнерлар барча қулайликларни аёллар учун яратаётгандай, гўё. Бу хоҳ пардоз воситалари бўлсин, хоҳ уй тозаловчи қурилмалар бўлсин, барчаси аёллар учун. Асосийси, у барчани қувонтириб, ширин таомлар пиширса бас. Пазанда аёл оила аъзоларини хурсанд қилибгина қолмай, аввалам бор ўзи хурсанд бўлади. Агар анжомлари соз бўлса, нур устига нур! Қўлигул, пазанда уй бекалари учун дизайнерлар қандай янгиликлар ўйлаб топишганини кўриб чиқайлик...
1. Кўкаткесгич қайчи
Бундай ноанъанавий қайчи ўз ичига бешта бир-бирига параллел жойлашган пистатишни олади. Шу туфайли кўкат кесиш жараёни 5 баробар тезлашади.
2. Тухум учун тостер
Тухум қайнатиш учун махсус мослама, тухумни буғда пишириш учун мўлжалланган. Бунинг учун шунчаки вақтни белгилаб, суюқ ёки қуюқ қилиб пиширилган тухум ейишингиз мумкин.
3. Картошкатозалагич
Ушбу қурилма сизни зерикарли ишдан ҳалос этиб, қўлларингизни асрайди. Бунинг учун картошкани қурилмага жойлаб, дастани айлантиринг халос.
4. Банан тўғрагич
Бананни бир текис бўлакларга кесиш учун мосланган қурилма. Ўткир писталари сабабли бир деганда бир неча бир хил бўлакчаларга эга бўлиш мумкин.
5. Жўхори тозалагич
Жўхори доначаларини сўтасидан ажратиш жуда мушкул иш. Лекин бундай мосламалар ёрдамида уларни нафақат қулай, балки жуда тез тозалашингиз ҳам мумкин.
6. Ёғ суртгич
Қуймоқ қовурганда ёки листни ёғлаганда буни қулай ва тоза усулда қилишингиз мумкин. Бу дизайн ошхонада ёғ солинган ортиқча идишлардан сизни ҳалос этиб, ишингизни ҳам осонлаштиради.
7. Бармоқлар ҳимоялагичи
Нафақат нўноқ уй бека, балки профессионал ошпазлар ҳам бармоқларини кесиб оладилар. Айнан шундай вазиятлардан эҳтиётланиш учун уй ҳимоя дастасини тақиб олинг ва керакли маҳсулотларни қўрқмай тўғранг.
8. Данак тозалагич
Мураббо пиширганда жуда кўп уй бекалари данакларни доналаридан ажратишда қийналибгина қолмай, вақтларини ҳам сарфлашади. Бунинг ҳам ечими топилди. Дизайнерлар данакларни доналаридан эҳтиёткорлик билан ажратиб берувчи мослама ишлаб чиқишди. Энди мурабболарни қийинчиликсиз пишира оласиз.