Атирни тўғри сепишни ўрганамиз


Одамлар нима учун атирдан фойдаланади? Уларнинг вазифалари тўғрисида ҳар бир киши ўз фикр ва мулоҳазаларига эгадир.

Лекин биз бу масалага кўпроқ амалий ёндашмоқчимиз. Мақсадга мувофиқлик нуқтаи-назари билан қараганда атирлардан қандай фойдаланиш керак?

Томир урувчи жойлар

Гап қон оқиши фаолроқ бўлган ва илиқ нуқталар тўғрисида боряпти. Айнан шу ерда хушбўй ҳидлар жадалроқ бўлади ва узоқроқ сақланади. Аниқроғи:

уйқу артерияси;

билакларнинг ички томони;

тизза ва тирсакларнинг букилиш жойи;

қулоқларнинг орқа соҳалари;

чаккалар;

бўйин соҳаси.

Атирни қандай сепган яхши?

Атир кетиши қийин бўлган доғлар қолдириш хусусиятига эга. Шунингдек улар марварид ва бошқа қимматбаҳо металларга ҳар доим ҳам фойдали бўлавермайди. Шунинг учун уларни тақинчоқлар ва кийимларни кийишдан олдин сепинг. Агар сиз кийимларингиздан ҳам бу хушбўй ҳиднинг келиб туришини хоҳласангиз, атирни меъёрида ва эҳтиётлик билан ишлатинг.

Сочлардаги атир

Кун бўйи хушбўй ҳидни сақлаб қолиш учун уни сочларингизга сепсангиз бўлади. Буни бошингизни ювгандан кейин дарров қилиш ярамайди: ҳиднинг хоссалари ўзгариб кетмаслиги учун бироз вақт кутинг. Атирни сочларингиздан 20 сантиметр узоқликдаги масофадан сепинг – акс ҳолда сочларингиз қуриб қолади.

Ўандай қилиб хушбўй ҳидни узоқроқ сақлаш мумкин?

Бунда сизга атир сепишдан олдин сурилган ҳидсиз намлантирувчи крем ёрдам беради. Шу йўл билан сиз тери тешикчаларига атир тушишининг олдини оласиз, хушбўй ҳид эса узоқроқ сақланади.


Теглар: маслаҳат