Лаззатли таомлар
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-09-18 11:53:43
- 0
- 0
- 31214
Тиниб-тинчимас аёллар таомларни ҳам ноанъанавий усулда дастурхонга тортиш учун ҳар хил ғоялар ўйлаб топишади. Ижодкор пазандаларимиз улашган рецептларини тақдим этамиз. Сиз ҳам ўзингизни синаб кўринг ва ўз ижод намуналарингиз билан улашинг.
1. “Ромашка” балиши
Ушбу юмшоқ балиш тайёр қатлама хамирдан пиширилади. Нонуштабоп пишириқ учун қайнатилган сосиска, тухум, пишлоқ, пўстидан тозаланган помидар (истакка кўра зайтун доначалари) ҳамда майонез керак бўлади.
Суратлар кетма-кетлигида кўрсатилганидек, шаклга келтирилади ва 180 ҳароратли газ печида 30 дақиқа давомида пиширилади.
2. “Пишлоқли тарталеткалар”
Газакни оддий ликопчада эмас, пишлоқди махсус “идиш”да дастурхонга тортиш мумкин. Бунинг учун пишлоқни қирғичдан чиқариб, бир ошқошиқ сут билан аралаштиринг ва товада қумоқ каби ингичка асосда қовуриб олинг. Иссиққина пишлоқли қуймоқ стаканга ётқизилганча шу аснода қотирилади. Тайёр тарталеткалар ичи исталган газак билан тўлдирилади.
3. “Гулсомса”
Меҳмонларни ҳайратда қолдирмоқчимисиз? У ҳолда оддийгина қатлама хамирни гул кўринишида тугинг. Бундай пишириқни ҳар хил қийма билан пиширишингиз мумкин. Масалан, мураббо ва ёнғоқ аралашмасидан тайёрланган аралашма ҳам, гўшт қиймаси, думба, тўғралган пиёз ва картошкадан тайёрланган қийма ҳам тўғри келади. Пишириқ 25 дақиқада пишади.
4. “Бедабарг”
Хамиртуруш солиб, юмшоқ хамир қоринг. Тинган хамирни ингичка ёйиб, ичига колбаса бўлагини солиб тугинг. Кейин пичоқда тўрт томонидадан кесмалар ҳосил қилиб, қолган тўрт ёнидаги кичикроқ кесмаларни шу йўсинда кесиб чиқинг. Кичикроқ кесмалар учини бармоқларингизда очинг. Остига икки учини ёпиштиринг ва устини бармоқларингизда енгил босиб тўғрилаб чиқинг. Беданабарглар 180 ҳароратли газ печида 30 дақиқа давомида пишади.