Бананларни истеъмол қилишнинг 10 та сабаби


Бананлар энг ширин ва фойдали мевалардан бири ҳисобланади. Айниқса соғлом турмуш тарзини юритишни истаётганлар эса ўзларининг кундалик рационларига бананни қўшишлари мақсадга мувофиқ.

Қуйида ҳар кунни бананни истеъмол қилишнинг асосий сабаблари тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.

1. Соғлом таом

Тан олишимиз керакки кўпчилигимиз бананларни биринчи навбатда унинг фойдали хусусиятларига қармасадан ажойиб тамадди қилиш воситаси сифатида хуш кўрамиз. Сабаби ундан кейин биз анчагача ўзимизни тўқ ҳис қиламиз. Битта ўртача банан 100 калория ва кўп миқдорда клетчаткадан иборат.

2. Жисмоний машқлардан олдин ва кейин

Юқори энергетик қувватга эга эканлиги туфайли бананни жисмоний машқлардан олдин ва кейин истеъмол қилиш мумкин. Айнан шу мева қон таркибидаги шакар миқдорини нормаллаштиради, жисмоний машқлардан сўнг мушаклар тортишишидан халос қилади ва яна қўшимча қувват беради.

3. Витаминларга бой

Бананлар қимматбаҳо витаминлардан ташкил топган бўлиб, улар қаторига Е, С, РР гуруҳ витаминлари, каротин ҳамда жуда кўп миқдорда В6 витамини киради. Айнан шу витамин бевосита бизнинг кайфиятимизга таъсир қилади ҳамда чарчашни олдини олишга ёрдам бериб, асаб тизимини мустаҳкамлайди.

4. Антидепрессант

Агар сизда қувватсизлик аломатлари пайдо бўлишини ҳис қилаётган бўлсангиз, кайфиятингиз салбий томонга тушиб кетган бўлса, унда турли ширинликлар тўғрисидаги фикрларни бир четга қўйиб, банан истеъмол қилишни бошланг. Бу меваларда организмимиз томонидан хурсандчилик гормони ҳисобланмиш серотонинни ишлаб чиқарилишига жавоб берувчи кўп миқдорда триптофан моддаси мавжуд.

5. Тери ва суяклар учун фойдали

Бананлар нафақат мушаклар ва иш фаолияти самарадорлигининг ошиши учун фойдали бўлиши билан бирга, уларнинг таркибида суякларимизни мустаҳкам қилувчи кальций ҳамда организмимиздаги оғир металлар ва токсинларнинг чиқишига ёрдам берувчи кўплаб пектин моддаси мавжуд. Айнан шунинг учун бананлар соғлом ва чиройли қоматга эришишни хоҳловчилар учун қимматбаҳо мевалар қаторидан ўрин олган.

6. Юрак учун фойдали

Баналар юрак учун фойдали бўлган асосий калий минерал моддасига жуда бой ҳисобланади. Шунга ушбу мевалар тўғридан-тўғри юрак-қон томир тизимини тиклаш, қон босимини нормаллаштириш ва юрак хуружи хавфини камайтириш учун масъул. Бундан ташқари, бананлар темир моддасига бой бўлиб, қонда гемоглабин кўтарилишига ёрдам беради.

7. Юқори иш самарадорлигини

Бананлар қон томирлари микроциркуляциясини нормаллаштириш орқали юрак – қон томир тизими ҳамда ақлий фаолиятга ижобий таъсир қилади. Олимлар бир неча маротаба бананлар эътибор ва иш фаолиятини оширишга хизмат қилувчи асосий маҳсулотлардан бири эканлигини исботлашган.

8. Енгил тамадди

Кўпинча ошқозон билан боғлиқ муаммолардан азият чекадиган одамлар бананларга бепарво бўлишлари керак эмас. Сабаби кислотага қарши бўлган таъсири жиғилдон қайнашига қарши курашиб, ошқозон шиллиқ пардасини ҳимоя қилади. Меванинг клетчаткага бойлиги ва юмшоқлиги эса ичак функциясини тиклашга ёрдам беради.

9. Асабларсиз

Одатда чекишни ташлашга қарор қилганларга ушбу мевани истеъмол қилиш тавсия қилинади: бу мевада витаминларнинг кўп миқдорда мавжудлиги организмда никотин моддасининг кескин етишмаслигини олдини олишга ёрдам беради. Агарда сизнинг ишингиз эмоционал жиҳатдан юқори ва стресс ҳолатларига бой бўлса ўзингиз билан енгил тамадди сифатида бананни олиб юринг. Ундаги В6 витамини қондаги глюкоза миқдорини нормаллаштиради ва позитив ҳолда қолишга кўмаклашади.

10. Севимли таом


Витаминли смузиларни хуш кўрувчилар учун асосий мевалардан бири ҳисобланади. Мазкур мева деярли барча коктейлларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Турли бананли ширинликлар тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади.

Биз сизларга бананларни кунингизни нафақат фойдали балки мазали бошлаш учун эрталабки нонуштангизга бўтқаларга солиб, тез-тез истеъмол қилишни тавсия қиламиз.