Лавлагини пишириш усуллари


Кўпчилик ошпазлар духовкада тайёрланган лавлаги қайнатилганидан кўра фойдалироқ эканлигини таъкидлашади. Духовкада пиширилган лавлагидан салат ва шўрвалар мазали чиқади.


Ошхонада буни ўзингиз мустақил равишда синовдан ўтказишингиз учун лавлагини духовкада тўғри тайёрлашнинг бир нечта усули билан таништирамиз. Энг осони: лавлагини йирик тўғраб, зайтун ёғи ва туз сепиб, қиздирилган духовкага
20-30 дақиқа давомида пишириб олинг.



Иккинчи усули – лавлагини фольга қоғозига қўйинг, ёғ ва туз сепиб, фольгани яхшилаб ёпиб 180 градус даражада қиздирилган духовкада 40-60 дақиқа давомида пиширинг. Лавлаги хушбўй чиқиши учун таъбга кўра зираворлар қўшиш ҳам мумкин.


Бундан ташқари лавлагини духовкада туз ёрдамида тайёрлаш мумкин. 4-6 та катта бўлмаган лавлагига 2-2,5 кг йирик туз,
4-5 банд розмарин ва озгина сариёғ керак бўлади. Лавлагини яхшилаб ювиб, қуритинг. Тузни майда тўғралган розмарин билан аралаштиринг. Тузли аралашмани ярмини чуқур идиш тагига солинг ва устига лавлагини қўйиб, қолган тузли аралашмани сепинг. Туз лавлаги устини бутунлай қоплаши керак. Идишни 180 градус ҳароратда қиздирилган духовкага тахминан ярим соатга қўйинг. Давтурхонга устига сариёғ суриб тортиқ қилиш мумкин.